Линклар

Шошилинч хабар
16 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:51

Венерада микроорганизмларга ҳаёт кечириш учун имконият берувчи модда топилди


Ҳаваидаги ўзга сайёраларни кузатувчи James Clerk Maxwell телескопи.
Ҳаваидаги ўзга сайёраларни кузатувчи James Clerk Maxwell телескопи.

Олимлар Венера сайёраси осмонида камдан кам учрайдиган кимёвий модда борлигини аниқладилар. Мазкур модда микроорганизмларга сайёрада ҳаёт кечириш омили бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Олимлар тарихда биринчи марта ўзга сайёраларда ҳаёт мавжудлигини тасдиқловчи далилга эга бўлишлари эҳтимоли борлигини таъкидламоқдалар.

Nature Astronomy журналида 14 сентябрда чоп этилган мақолада айтилишича, Венерада топилган фосфин ( фосфор гидриди, PH₃) гази сайёрада микроорганизмалар учун яшаш имконияти мавжудлигидан дарак бермоқда.

Фосфин рангсиз заҳарли газ бўлиб, у Ерда камдан кам ҳолатларда учрайди. Фосфин чақмоқ чақиши ёки вулқон отилиши оқибатида оз миқдорда ҳосил бўлади.

Лекин Венерада фосфиннинг жуда катта заҳираси топилган. Олимлар тахминича, бундай катта миқдордаги фосфин заҳираси табиий йўл билан, яъни кислородсиз муҳитда яшовчи бактерияларнинг ҳаётий фаолияти натижасида пайдо бўлган. Аммо олимлар ҳозирча Венерада ҳаёт изларини топмадилар.

Тадқиқот муаллифларидан бири бўлган Уэлсдаги Кардиф университети астрономи Жейн Гривз бу кашфиётдан “ларзага тушгани”ни билдирди.

НАСА маъмури Жим Бриденстайн бу воқеани “Ердан ташқарида ҳам ҳаёт борлигини исботлаш йўналишидаги сезиларли ютуқ”, деб атади.

Шу кунгача Венера Ердан ташқарида ҳам ҳаёт борлигини аниқлаш мақсадида ўтказилаётган тадқиқотлар марказида бўлган эмас.

Ернинг коинотдаги энг яқин “қўшниси” бўлган Венера сатҳи ҳарорати жуда баланд – Цельсий бўйича 460 градус бўлиб, бундай ҳароратда ҳатто қўрғошин ҳам эриши мумкин. Шунинг учун бу ерда ҳаёт мавжудлиги таҳмин қилинмаган.

XS
SM
MD
LG