Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:59

Сардоба тошқинида уйини йўқотганлар Тошкентга арз қилиб борди. Милиция уларни "машинага тиқиб" Сирдарё вилоят ИИБга юборди(ВИДЕО)


Сардоба сув тошқинида зарар кўрган оилаларга ҳукумат 40 миллион сўмдан ёрдам пули ажратган.
Сардоба сув тошқинида зарар кўрган оилаларга ҳукумат 40 миллион сўмдан ёрдам пули ажратган.

Сирдарё вилоят, Сардоба тумани, Дўстлик маҳалласида яшайдиган ўн аёл ва эркак 17 сентябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповга бешинчи марта арз қилиб борди.

Арзчиларнинг Озодликка айтишича, уларни ҳеч ким қабул қилмаган ва орган ходимлари тазйиғида яна Сирдарёга жўнатиб юборилган.

Сардоба тумани ҳокими Абдуазим Хидиров Озодлик қўнғироқларига жавоб бермади.

Уйини сел ювган сардобаликлар Вазирлар Маҳкамасидан мажбуран Сирдарёга олиб кетилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:19 0:00

Сардоба туманидан Вазирлар Маҳкамасига шикоят қилиб борган арзчилар Озодлик билан 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16.50да боғланди. Улардан бири ўша дақиқаларда орган ходимлари томонидан мажбуран машиналарга ўтқазилаётганини айтаркан бундай деди:

“Мана яна ҳеч ким дардимизга қулоқ солмади. Ҳозир милиция ходимлари бизни мажбурлаб машиналарга ўтирғизиб яна қайтариб юборишмоқда”.

Бу гапларни айтган Сардоба туманининг Дўстлик маҳалласида яшайдиган Умида Қаршибоевага кўра, у ўғлининг сел ювиб кетган уйи учун ҳеч қандай ёрдам ололмаганидан кейин бешинчи марта арз қилиб келган:

Президент ваъда қилган 40 миллион сўм компенсацияни ҳам бермаяпти.

- Селда участкам, беш хонали уйим бутунлай вайрон бўлди. Кадастр ҳам бор, бошқа ҳужжатлари ҳам бор, таъмирлаб ҳам бермаяпти, президент ваъда қилган 40 миллион сўм компенсацияни ҳам бермаяпти. Болаларимни шу участкамда помидор бодринг экиб тирикчилик қилар эдим. Энди ҳеч нарсасиз қолдик.

Яна бир арзчи, Сардоба туманининг Дўстлик маҳалласида яшайдиган Ойсара Исроилова ҳам ҳукуматдан ёрдам ололмаганини айтади:

Милисалар мажбур қилди, кетишга бўлмаса кетмас эдик.

- Ўғлим февраль ойида икки хонали уй қуриб энди кирган эди. Энди кадастр қиламиз деганда сел келиб, оқизиб кетди. Уч фарзанди бор, 40 миллион сўмлик компенсация берилмаяпти. Биз бугун Абдулла Арипов қабул қилишини талаб қилдик, лекин яна вилоятдан мулозимларни чақиртириб, қайтариб юборяпти. Шу пайтгча муаммомизни ҳал қилмаган маҳаллий мулозимлар бу сафар ҳам ҳал қилиб беришига ишонмайман. Милисалар мажбур қилди, кетишга бўлмаса кетмас эдик. Агар ҳал бўлмаса олтинчи марта яна келамиз.

Тошкентга арз қилиб бориб, ортига қайтарилган сардобаликлар Озодлик билан 17 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 19 да яна боғланди.

Умида Қаршибоеванинг айтишича, улар Тошкентдан Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасига олиб келинган:

Энди ўзларингдан кўринглар, бир сўм ҳам пул йўқ сизларга, деб ҳаммамизни ҳақоратлаб, чиқиб кетди.

- Бу ерда бизнинг олдимизга вилоят ҳокими ўринбосари Анвар Каримов келди. Айтдики, кеча мен Тошкентга бориб қайтинглар, 40 миллион сўмни тўлаб бераман деганимда, келмадиларинг. Энди ўзларингдан кўринглар, бир сўм ҳам пул йўқ сизларга, деб ҳаммамизни ҳақоратлаб, чиқиб кетди. Тошкентга борамиз, вилоятдан одам чақиришади, ҳал қилиб берамиз дейди, келганимиздан сўнг, ҳеч нарса йўқ дейди. Беш ойдан бери беш марта бордик, ҳар сафар аҳвол шу".

Сирдарё вилоят ҳокимлиги мулозими Озодликка Анвар Каримов ҳокимликда эмаслиги боис у билан боғланиш мумкин эмаслигини айтди.

Сардоба туман ҳокими Абдуазим Хидиров Озодлик қўнғироқларига жавоб бермади.

Арзчиларнинг айтишларича, улар Ўзбекистон Бош вазири Абудлла Ариповнинг қабулига кириш учун олтинчи юришга тайёргарлик кўришмоқда.

XS
SM
MD
LG