Линклар

Шошилинч хабар
16 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:33

OzodMikrofon:“Ҳарбий укамнинг ўзини осганига ишонмайман. Прокуратура бу ҳолатни тўлиқ ўрганмади”


Шартнома асосида ҳарбий хизмат ўтаётган Жасурбек Элмуродов 25 ёшда эди.
Шартнома асосида ҳарбий хизмат ўтаётган Жасурбек Элмуродов 25 ёшда эди.

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган Акбар Элмуродовнинг айтишича, унинг шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган укаси бошқа ҳарбий қисмга ўтказилганидан уч кун ўтиб, казарма ертўласида осилган ҳолда топилган.

“Ҳарбий укамнинг ўзини осганига ишонмайман. Прокуратура бу ҳолатни тўлиқ ўрганмай жиноят иши очмади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:26 0:00
Бевосита линк

Акбар Элмуродов укасининг, терговчилар айтганидек, ўзини осганига ишонмаслигини ва бу ҳолат ўрганилмасдан, бости-бости қилинаётганидан арз қилди:

“Укам 25 яшар Элмуродов Жасурбек Дилмуродович 31405 ҳарбий қисмда 06.07.2020 йил куни вафот этди. Укамнинг ўлим сабаби очиқлигича қолдирилди. Термиз ҳарбий прокурори Ш.Тошматов жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш бўйича қарор чиқарибди. Термиз прокурори терговчиси Р.Собировнинг текшируви қониқарсиз.

Укам 2 йил мобайнида Сурхондарё вилояти Какайди қўрғонидаги 54831 ҳарбий қисмда контракт бўйича харбий хизматни ўтади. 31405 ҳарбий қисмга ўтказилгандан сўнг 3 кундан сўнг ўзини осган эмиш. Биз бунга ишонмаймиз, чунки укам бу ҳарбий қисмга ўтганидан кейин гаплашганимда унинг хурсандчилигини чеки йўқ эди. Доим ҳаётдан завқ олиб яшайдиган, ақлли, спортчи укам ҳеч қачон ўзини осмаган бўларди. Ҳарбий қисмда нимадир бўлгану, буни биздан яширишяпти, деб ўйлаймиз.

Ҳарбий қисм қўмондони укамни жинниликда айблабди.

Термиз ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси Р.Собировнинг жиноят ишини қўзғатиш рад қилинганлиги ҳақидаги қарори.
Термиз ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси Р.Собировнинг жиноят ишини қўзғатиш рад қилинганлиги ҳақидаги қарори.

Қуролли кучлар тизимини Қамаши тумани бўйича озгина таҳлил қилиб ўрганганимда, харбий қисмда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 1991-2020 йиллар оралиғида 160 тадан кўпроқ экан. Нимага ҳарбий қисмда мустақиллик даврида хизматчи ўз жонига қасд қилади?. Сабаблари очиқлигича қолади, ҳеч ким қизиқиб, назоратга олмайди.

Ҳурматли Ўзбекистон президенти , Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Бош прокурор, сизлардан илтимос укамнинг ўлимига сабабчи бўлган айбдорларни аниқлаб, қонунан жавобгарликка тортилсин".

XS
SM
MD
LG