Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:14

Трамп янги йилгача  барча АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетмоқчи


Президент Трамп 2019 йил ноябрида Афғонистоннинг Багром ҳарбий базасида АҚШ аскарлари билан
Президент Трамп 2019 йил ноябрида Афғонистоннинг Багром ҳарбий базасида АҚШ аскарлари билан

АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондаги барча Америка қўшинларини 25 декабргача олиб чиқиб кетиш ниятида эканини билдирди.

Президент Twitterда «Афғонистонда хизмат ўтаётган оз сонли ЖАСОРАТЛИ эркак ва аёлларимизни Рождествогача уйга қайтаришимиз керак», деб ёзди.

АҚШда тўрт ҳафтадан кейин президентлик сайлови бўлиб ўтади. 2016 йилги сайлов олдидан Трамп «битмас-туганмас» урушларни тўхтатишни ваъда берган эди.

АҚШ 2001 йилда Толибон гуруҳи 11 сентябр ҳужумларини амалга оширган «Ал-Қоида» террор гуруҳига бошпана берганини айтиб, Афғонистонга бостириб кирганидан бери 19 йил ўтди.

Трампнинг твитидан бир неча соат олдин АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Роберт О’Брайан кейинги йил бошигача Афғонистонда 2 500 нафар АҚШ ҳарбийси қолишини билдирган эди.

Аввалроқ кейинги ойга қадар Афғонистондаги Америка аскарлари сони 4 000 га туширилишини маълум қилинган. О’Брайан эса ушбу жараён тафсилотларини очиқлади.

«Президент ўз лавозимига киришганида, Афғонистонда тахминан 10 000 ҳарбий бор эди. Бугунга келиб уларнинг сони 5 000 га етмайди ва кейинги йил бошигача 2 500 га тушади, - деб О’Брайан Невадада сўзлаган нутқида

Сайловолди сўровномаларда республикачилар партияси номзоди бўлмиш Трамп Демократлар номзоди Жо Байдендан ортда қолмоқда.

Жорий йил февралида имзоланган шартномага мувофиқ,Толибон Афғонистондаги бошқа экстремистик гуруҳларга қарши курашиш ҳамда уларнинг АҚШ ва иттифоқчиларига ҳужум қилишига йўқ қўймаслик мажбуриятини зиммасига олган.

Бунинг эвазига, Вашингтон мамлакатдан ўз қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқиб кетишга рози бўлган. Айни дамда Қатарда Толибон ва Афғонистон ҳукумати вакиллари ўртасида тинчлик музокаралари давом этмоқда.

Қатардаги музокаралар кун тартибига Афғонистонда зўравонликларни камайтириш ҳамда ҳокимиятни бўлишиш масалалари киритилган.

Музокараларда бугунга қадар деярли ҳеч қандай силжиш бўлмади ва мамлакатда зўравонликлар давом этмоқда. Охирги ҳафталарда содир бўлган ҳужумларда ўнлаб ҳукумат аскари ва Толибон жангариси ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG