Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:33

OzodNazar: “Митсубиши” билан “Мицубиси” ўртасидаги танлов ҳамда топонимга айланаётган ҳокимлар ҳақида


Бахтиёр Исабеков
Бахтиёр Исабеков

2014 йилнинг январида Тошкент шаҳар ҳокимияти халқ депутатлари Кенгашининг қарорига биноан шахс исмлари билан аталган маҳалла ва кўча номлари ўзгартирилган, бу ўзгаришлар 2011 йилнинг октябрида Ўзбекистон Президенти имзолаган “Географик объектлар номланиши тўғрисида”ги қонунга мувофиқ амалга оширилгани айтилган эди.

Ўша йиллари жой номларини ўзгартиришнинг бир неча тўлқини бўлиб ўтган, натижада миллат илм-фани, адабиёт ва санъати, маданиятида ўзининг ўчмас изини қолдирган қатор зиёлиларнинг исмлари кўча ва майдонлардан ўчирилган эди.

Мана бу эса, бугунги янгилик: Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 23 октябрь куни ўтган йиғилишида иккита кўчага Аъзамхон Баҳромов ва Ўктам Барноев исмлари берилиши қайд этилди.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, бу таклиф сессия давомида депутатлар томонидан таклиф қилинган.

Аъзамхон Баҳромов ва Ўктам Барноев турли йилларда Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилган. Аъзамхон Баҳромов 2017 йилдан буён Каттақўрғон тумани ҳокими эди.

“Митсубиши” билан “Мицубиси” ўртасидаги танлов ҳамда топонимга айланаётган ҳокимлар ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:22 0:00
Бевосита линк

Хўш, у ёки бу географик объектга ном беришда қандай критерийлардан келиб чиқиш керак? Бу саволни бугунги суҳбатдошимиз, тилшунос олим Бахтиёр Исабековга бердик.

Суҳбатнинг асосий қисми 21 октябрда нишонланган Ўзбек тили байрами билан боғлиқ. Сарлавҳага чиқарилган “Митсубиши” билан “Мицубиси” ўртасидаги танлов масаласи эса, бугун sof.uz нашрида кўтарилди.

XS
SM
MD
LG