Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:50

Юнусободдаги ерни президент куëвига алоқадор МЧЖга берган ҳоким қарори бўйича ажрим яна қолдирилди


Президент Мирзиëев куëви Ойбек Турсунов билан
Президент Мирзиëев куëви Ойбек Турсунов билан

Чилонзор туман маъмурий суди 14 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 2019 йил 31 декабрда имзолаган зиддиятли қарори юзасидан ажрим чиқаришни яна кечиктирди.

Юнусободнинг Универсамида фаолият олиб борадиган 100 га яқин тадбиркор ҳокимнинг ўзларига тегишли ерни Urban Developers МЧЖга бериш ҳақидаги қарорини бекор қилишни сўраб биринчи инстанция судига мурожаат этган.

Душанба кунги очиқ суд мажлисида тадбиркорлар 2 декабрь кунги сайëр суд мажлисига келмаган Чилонзор туман маъмурий суди судьяси Дўстмурод Тошевга ишончсизлик билдириб¸ унинг жараëндан четлатилишини талаб қилишди.

Туман суди раиси вазифасини бажарувчи Б. Қаюмов бу талабни қондирмагани ортидан Тошев мажлисни давом эттирди ва қарор чиқаришни 22 декабрга қолдирди.

Президент Мирзиëевга яқин ҳокимлардан саналган Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарори билан 100 га яқин тадбиркорнинг Юнусобод туманида жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган 6 гектарли ҳудуд Urban Developers МЧЖга берилган.

Озодлик суриштируви бу МЧЖнинг президент Мирзиëевнинг тўнғич куëви Ойбек Турсуновга алоқадорлигини кўрсатди.

Судьяга ишончсизлик

Тошкентлик тадбиркорларнинг Озодликка билдиришича¸ 14 декабрь кунги суд мажлисида аризачилар ишни олиб бораëтган судьяга нисбатан ишончсизлик билдирилган ҳужжатни расман тақдим қилган.

Бу иш ўртасида судья алмашди ва Тошев тайинланди. Бу одам жараëнни қатор процессуал нормаларни бузган ҳолда олиб боряпти. Энг сўнггиси¸ 2 декабрга белгиланган сайëр суд мажлисига келмагани бўлди. Ўша куни 6 гектарлик ҳудудда ишлаëтган ижарачи судьяга ўз вазиятини тушунтирмоқчи эди. Ҳар-хил сабабга кўра судга ариза топширмаган юздан ошиқ тадбиркор бор¸ уларнинг судьяга кўп саволлари бор. Судья фақат келмади эмас¸ бу мажлисни ўтказишдан бўйин товлаяпти. Биз бу ва бошқа қонунбузилишлари асосида судьяга отвод бердик”¸ - дейди яна бир тадбиркор.

Тадбиркорлар хатида судьяга нисбатан ишончсизлик билдиришга асос бўлган сабаблар санаб ўтилган.
Тадбиркорлар хатида судьяга нисбатан ишончсизлик билдиришга асос бўлган сабаблар санаб ўтилган.

Аризачи тадбиркорларнинг бундай талабидан сўнг суд танаффус эълон қилган. Бир соатдан сўнг¸ Чилонзор туман маъмурий суди судьяси Қаюмов келиб¸ тадбиркорларнинг Тошевни ишдан четлаштириш талаби қондирилмаганини эълон қилган.

Шундан сўнг давом этган суд жараëни давомида шикоятчилар адвокати ижарачиларни ҳам учинчи томон сифатида судга чақириш сўралган илтимоснома топширган ва бу сўров қондирилган.

Универсамнинг ўзида 100дан ошиқ арендатор бор. Улар орасида бор-йўғини гаровга қўйиб¸ 1¸5 миллиард сўмгача кредит олганлар бор. 22 декабрь куни уларнинг аксарияти судга келади. Судья қарорини келаси мажлисда эълон қиладими-йўқми¸ билмаймиз. Лекин ишнинг боришидан бу масалада қарор чиқаришнинг боши берк кўчага кириб қолганини сезиш мумкин”¸ - дейди душанба кунги жараëнда қатнашган тошкентлик тадбиркор.

Суд vs Биринчи куëв?

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2019 йил 31 декабрь куни пойтахтнинг Янги шаҳар¸ Амир Темир ва Аҳмад Дониш кўчалари кесишувидаги 6 гектарлик гавжум ҳудудни бир ой олдин рўйхатга олинган Urban Developers МЧЖга тақдим этиш ҳақида қарор чиқарган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 2019 йил 31 декабрь кунги қарори нусхаси.
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 2019 йил 31 декабрь кунги қарори нусхаси.

Бу МЧЖнинг 97 фоиз акциялари¸ “хорижий инвестор” деб тақдим этилаëтган Odoratus Business LLPга қарашли. Британияда 100 фунт стерлинг миқдоридаги Устав фонди билан расмийлаштирилган бу компания эса¸ Озодлик ихтиëридаги ҳужжатларнинг кўрсатишича¸ қатор қобиқ компаниялар орқали Шавкат Мирзиëевнинг катта куëви Ойбек Турсуновга бориб тақалади.

Лондондаги Осиë ва Африка тадқиқотлари институти шарҳловчиси Алишер Илҳомов¸ тошкентлик тадбиркорларнинг президент куëвига алоқадор компания билан тортишувининг судда қандай ечим топиши Мирзиëев ваъда қилиб келаëтган “суд ислоҳотлари¸ адолат устуворлиги”нинг амалдаги вазиятини кўрсатишини айтади.

Жамоатчиликнинг бу воқеага нисбатан кескин реакцияси ҳокимиятдагиларни боши берк кўчага тиқиб қўйди. Суд ижроия ҳокимиятининг оëғи остида бўлгани боис¸ Ортиқхўжаевнинг ерни тортиб олиш ҳақидаги ноқонуний қарорини маъқулламасликка боролмайди. Айни сабабга кўра¸ уни бекор қилишга ҳам журъат тополмайди. Суд ҳоким қарорини кучда қолдирса¸ ижтимоий портлаш юзага чиқишидан қўрқиб¸ тепадагилар қарор чиқаришни чўзаëтганга ўхшайди".

Суд қарор чиқаришни биринчи марта кечиктирган 2 декабрь куни ëзган шарҳида Илҳомов¸ ўзбекистонлик тадбиркорларнинг ўз қонуний ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиши учун мавжуд халқаро механизмларни ҳам тилга олиб ўтган эди.

$11.5 млнлик "совға"- Ортиқхўжаев 100га яқин тадбиркор ерини президент куëвига алоқадор ширкатга текинга берган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:39 0:00

Юнусободда ўнлаб йилдан бери савдо ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келаëтган тадбиркорлар¸ ҳоким қарорининг ноқонуний экани ва уни бекор қилиш учун қонунчиликда мавжуд барча механизмни ишга солажагини айтмоқда.

Ўзбекистон Олий судигача борамиз. У ҳам ҳоким қарорини кучда қолдирса¸ Ўзбекистонда адолатли ва мустақил суд тизими йўқлиги устидан халқаро ташкилотларга ариза берамиз”¸- дейди тадбиркорлардан бири.

Urban Developers МЧЖ президентнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов билан алоқаларни рад этмоқда. 2 декабрь куни Urban Developers МЧЖ раҳбари ва Ўзбекистон реестридаги маълумотга кўра, ширкатнинг ягона ходими бўлган Ансор Набераев Озодликка "О.Турсуновнинг компанияга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги"ни айтди.

Аммо у ўз иддаосини тасдиқловчи ёки Озодлик суриштирувида келтирилган ҳужжатларни инкор қилувчи бирон-бир далил тақдим этгани йўқ.

XS
SM
MD
LG