Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:19

Тоғли Қорабоғ учун истеъфоси талаб қилинаётган Пашинян сиёсий кучларни маслаҳатга чақирди


Арманистон бош вазири Никол Пашинян.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян сиёсий кучларни навбатдан ташқари парламент сайловини ўтказиш масаласи бўйича маслаҳатга таклиф қилди. Пашинян, шунингдек, агар халқ истаса истеъфо беришга тайёрлигини ҳам билдирди. Бош вазир ўз баёнотини Фейсбукда эълон қилди.

Айни пайтда Пашинян, агар унга нисбатан халқ ишончи тикланса, мамлакатни бундан буён ҳам бошқаришга тайёрлигини изҳор қилди.

Бош вазирга кўра, унинг мухолифлари шу пайтгача халқ қўлловига эриша олганда эди, уни истеъфога кетишга мажбур қила олган бўлар эди, бироқ улар бу ишни уддалай олгани йўқ.

Арман мухолифати Тоғли Қорабоғдаги қуролли тўқнашувни тўхтатиш юзасидан Озарбайжон билан эришилган келишув шартларига рози бўлмай Пашиняннинг истеъфосини талаб қилмоқда. Келишувга биноан Тоғли Қорабоғдаги бир қатор районлар Озарбайжонга қайтарилган.

Пашиняннинг фикрича, Боку билан имзоланган келишув чиндан ҳам Ереван учун ёмон келишувдир, бироқ унинг олдида имзолашдан бошқа йўл йўқ эди.

Жорий йилнинг 27 сентябрида Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бошланган уруш 10 ноябрь куни Россия воситачилигида тўхтатилган эди.

Озарбайжон, Арманистон ва Россия имзолаган шартномада Арманистон 30 йил аввал босиб олган ерларининг йирик қисмини Озарбайжонга қайтариши шарт экани белгиланган.

XS
SM
MD
LG