Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:12

Бишкек нима учун собиқ Исроил разведкаси ходими билан 1 миллион долларлик шартнома имзолади?


Бен-Менаше Озодликка берган интервьюсида Қирғизистон тарафи ундан ёрдам сўраганини айтди
Бен-Менаше Озодликка берган интервьюсида Қирғизистон тарафи ундан ёрдам сўраганини айтди

2020 йилнинг 4 октябрида ўтган парламент сайловлари ортидан бошланиб кетган норозилик намойишлари Қирғизистонда сиёсий инқирозни келтириб чиқарди. Бу воқеалар ортидан мамлакат президенти Сўўрўнбай Жээнбеков истеъфо беришга мажбур бўлди. Қамоқдан бўшатилган Садир Жапаров ҳам Қирғизистон бош вазири, ҳам президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бугунга келиб қирғизистонликлар нима сабабдан Жапаров номидан аввал деярли ҳеч ким танимаган бишкеклик тадбиркор ўзини собиқ Исроил разведкаси агенти, деб таърифлайдиган шахс билан 1 миллион долларлик халқаро лоббичилик шартномасини имзолаганининг тагига етишга уринмоқдалар.

АҚШда ёйинланган ҳужжатларга кўра, 1970 ва 1980 йилларда Исроил разведкасида ишлаганини иддао қилаётган Ари Бен-Менаше 2020 йил ноябрь ойи бошларида Вашингтонда Жапаровга чет эл расмийлари билан учрашиш ҳамда қашшоқ Қирғизистонга хорижий сармоя жалб қилишда ёрдам беришини айтиб, хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтган.

Бен-Менаше Озодликка берган интервьюсида Қирғизистон тарафи ундан Абдиманап Қарчиғаев исмли таниши орқали ёрдам сўраганини айтди. Қарчиғаев ўзини янги рўйхатдан ўтган «Ренессанс» агросаноат фирмаси эгаси ва муваффақиятли бизнесмен ўлароқ тақдим этиб келади.

Қарчиғаевнинг сўзларига кўра, Бен-Менаше хизматлари учун лозим бўлган 1 миллион долларлик тўловни амалга оширишда унинг Россиядаги дўстлари ёрдам берган. АҚШ ҳужжатларига биноан, бу маблағ 2020 йилнинг 21 декабрга қадар тўлиқ тўланган.

Қарчиғаев Бен-Менаше билан 2020 йил сентябрь ойида – одам ўғирлашда айбдор деб топилиб, 12,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган Жапаров ҳануз қамоқда бўлган пайтда музокара бошлаган. Қирғиз тадбиркори бу шартнома мамлакатга 8 миллиард долларлик ёрдам ва сармоя жалб қилишга ёрдам беришига умид қилишини айтди.

Қарчиғаев 2020 йилнинг 6 ноябрида Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида:

«Мен агросаноат корпорацияси қошида 100 га яқин компания ташкил этишни, Россияда юрган юзлаб қирғизни қайтариб, иш жойларини яратишни мақсад қилган эдим. Ушбу ғояни инобатга олган ҳолда, мен мана шу консалтинг компаниясига мурожаат қилдим. Мен Россияда 10 йилдан бери яшайман, улар менинг эски танишларим», - деди.

Бен-Менаше Озодликка берган интервьюсида Жапаров билан 2020 йил октябрь ойида унинг Бишкекдаги идорасида уч марта учрашиб, лоббичилик шартномасини муҳокама қилгани, кейинроқ эса шартномани Жапаров номидан Қарчиғаев имзолаганини айтди.

Бен-Менасе АҚШ қонунларига биноан агент ўлароқ рўйхатдан ўтиши ортидан ушбу 1 миллион долларлик шартнома ҳақида жамоатчилик хабар топди ва Қирғизистондаги журналистлар аҳоли саволларига жавоб излай бошладилар.

Жапаров аввалига Бен-Менаше билан учрашганини рад этди ва битимни янги бошлаган ходимнинг хатоси сифатида талқин қилди. 10 январга белгиланган президентлик сайловида етакчи номзод бўлиб қолаётган Жапаров Қарчиғаевни деярли эслай олмаслигини қўшимча қилди.

Бен-Менаше ўша пайтда эндигина турмадан чиқиб, Бош вазир ўлароқ ишлаётган Жапаров билан учрашганини айтганидан кейин Озодлик Жапаровнинг идораси билан алоқага чиқди, аммо жавоб ололмади.

Бен-Менаше 1989 йилда АҚШда ишлаб чиқарилган ҳарбий юк ташийдиган самолётларни Эронга сотмоқчи бўлганликда айбланиб, АҚШ расмийлари томонидан ҳибсга олинган, бироқ 1 йилдан сўнг оқланган.

Унинг адвокати судда Бен-Менаше Исроилнинг собиқ разведка ходими эканини айтган. Аммо АҚШ прокурорлари Бен-Менаше аслида Исроил ҳарбий разведкасининг таржимони бўлганини айтишган.

2004 йил The New York Times газетасида чоп этилган мақолага кўра, Эронга қурол етказилишини кўриб чиққан Конгресс гуруҳи Бен-Менашени «истеъдодли ёлғончи» деб таърифлаган.

XS
SM
MD
LG