Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:52

Мағлубиятини тан олмаëтган Трамп тарафдорлари АҚШ Конгресси биносига бостириб кирди (ВИДЕО)


Трамп тарафдорлари Капитолий биносини зўравонлик билан ишғол қилди
Трамп тарафдорлари Капитолий биносини зўравонлик билан ишғол қилди

6 январь куни президент сайловларидаги мағлубиятини тан олмаëтган Дональд Трамп тарафдорлари унинг чақириғига мувофиқ пойтахт Вашингтонда намойиш ўтказди.

Куннинг иккинчи ярмида 30 мингга яқин намойишчи¸ АҚШ Конгресси ва Сенати жойлашган Капитолий биноси қўриқчилари кордонини ëриб ўтиб¸ деразаларни синдириб биноси ичига бостириб кирди.

CNN телеканали томонидан “исëн¸ террор акти” сифатида таърифланаëтган бу акция Конгресс ва Сенат аъзолари Жо Байденга президентлик сертификатини тақдим қилиш масаласини муҳокама қилаëтган пайтда содир бўлди.

Трамп тарафдорлари бино ичкарисига бостириб киргани ортидан мажлис тарқаб¸ сенатор ва конгресменлар хавфсиз жойга бекинишга мажбур бўлди.

Конгресс биноси олдидаги зўравонлик оқибатида бир аëл кўкрагига отилган ўқдан яраланди ва камида бир полициячининг касалхонага олиб кетилгани айтилди.

Бу зўравонлик бошланганидан кўп ўтмай АҚШ жамоатчилигига жонли тарзда мурожаат қилган Жо Байден¸ президент Трампни зудлик билан ўз тарафдорларини зўравонликни тўхтатиб¸ уйига қайтишга чақиришга даъват қилди.

Байден чиқишидан кўп ўтмай Трамп Twitter орқали ëйинланган видеомурожаатида “сайловларнинг ўзидан ўғирлангани” ҳақидаги асоссиз баëнотини такрорлади¸ айни пайтда ўз тарафдорларидан “уйига қайтиш”ни сўради.

АҚШ демократиясининг рамзи бўлган Капитол Ҳилл олдидаги зўравонликлар АҚШдаги аксар телеканаллар орқали жонли намойиш қилинмоқда.

Етакчи кабель телеканаллари шарҳловчилари бу воқеани Америка демократиясига ҳужум сифатида баҳоламоқда ва Дональд Трампни ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашинувига тўсқинлик қилаëтганликда айбламоқда. Республикачи сенатор Адам Кинзингер 6 январь кунги воқеаларни “давлат тўнтариши уриниши” деб атади.

Сайловларда 306 электорал овоз қозонган Жо Байденнинг¸ Капитол Ҳилл биноси ҳужумчилардан тозалангач¸ 46 президент сифатида иш бошлашига ҳуқуқий асос берувчи расмий гувоҳнома билан тақдирланиши кутилмоқда.

Вашингтон губернатори буйруғи билан пойтахтдаги вазиятни назоратга олиш учун маҳаллий вақт билан соат 18:00 дан бошлаб комендантлик соати жорий этилди ва бутун шаҳардаги полиция ва Миллий Гвардия кучлари Капитол Ҳиллдаги намойишчиларни тинч йўл билан тарқатишга ташланди.

XS
SM
MD
LG