Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:12

Блинкен Лавровни АҚШ Россиянинг душманона ҳаракатларига “қатъий” жавоб бериши ҳақида огоҳлантирди


АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россияни Байден маъмурияти АҚШ ва унинг иттифоқдошларига қарши ҳар қандай ҳаракатга “қатъий” жавоб беришидан огоҳлантирди.

Бу огоҳлантириш Блинкеннинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан 4 февраль куни телефон мулоқоти мобайнида берилган, дейди АҚШ Давлат департаменти.

“Президент Байденнинг АҚШ фуқароларини ҳимоя қилиш, АҚШ ва унинг иттифоқдошларига зарар келтириши мумкин бўлган Россиянинг ҳар қандай ҳаракатига қарши муносиб жавоб бериш қарори қатъий эканлигини Энтони Блинкен яна бир бор урғулади”, дейилади Давлат департаментининг баёнотида.

“Пол Вилан ва Тревор Рид озод этилиб, ватанига қайтариш масаласи шулар жумласидандир”, деб қўшимча қилинган баёнотда.

Собиқ АҚШ ҳарбийси Пол Вилан 2020 йилнинг июнида жосуслик айби билан Россияда 16 йилга қамалган эди. Яна бир собиқ ҳарбий Тревор Рид Россия полицияси билан жанжаллашиб 2020 йилнинг июлида 9 йилга қамалган. Улар ўзларига қўйилган айбларни тан олмаган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилишича, Лавров Москва икки томонлама муносабатларни яхшилашга тайёр эканлигини билдирган. Давлат департаментининг баёнотида айтилишича, Блинкен ва Лавров стратегик ядровий қуролларга оид New START шартномасининг узайтирилиши ҳамда “қуролланиш устидан янги назоратга бўлган эҳтиёж ва Хитой таҳдидини” муҳокама қилган.

Блинкен шунингдек, Лавров билан суҳбатда Навальнийнинг ҳибсга олиниши, Россиянинг 2020 йили АҚШда бўлиб ўтган сайловларга “аралашуви”, Россия молиялаштирган ҳакерлар гуруҳи АҚШ ҳукуматининг компьютер тармоқларига уюштирган ҳужуми ҳамда Россиянинг Украина ва Грузияга тажовузи мавзуларини кўтарган, дейилади баёнотда.

XS
SM
MD
LG