Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:16

Президент куëви Отабек Умаров Жанубий Кореядаги шифохонада операция қилинди


Маҳаллий матбуотга сиздирилган сўнгги маълумотлар Отабек Умаров иштирокидаги ЙТҲ ҳақида Озодлик ёритган ҳодиса хронологиясини тасдиқлайди
Маҳаллий матбуотга сиздирилган сўнгги маълумотлар Отабек Умаров иштирокидаги ЙТҲ ҳақида Озодлик ёритган ҳодиса хронологиясини тасдиқлайди

Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раҳбари ўринбосари, 36 яшар Отабек Умаров 4 март куни Жанубий Кореядаги шифохонада жаррроҳлик амалиëти қилингани айтилди.

Бунгача у икки ҳафта шифохонада карантинда бўлган. Бу ҳақда Озодликка Умаровга яқин манба 3 март куни маълум қилган эди. 4 март куни эса Ўзбекистондаги Korrespondent.uz нашри бу хабарни сиздирди. Хабарга авария юз берган 13 февраль куни Умаров бошқарган мотоцикл келиб урилган енгил автомобил сурати ҳам илова қилинган.

Президент куëви бошқарган мотоцикл урилган автомобил - скриншот
Президент куëви бошқарган мотоцикл урилган автомобил - скриншот

Озодлик 15 февраль куни (ПДХХ) раҳбари ўринбосари Отабек Умаров даволаниш учун махсус тиббиëт учоғида Жанубий Кореяга олиб кетилгани ҳақида ўз манбаларига таяниб хабар берган эди.

13 февраль оқшомида Тошкентда йўл-транспорт ҳодисасига учраган Отабек Умаров 15 февраль куни махсус учоқда олдин Москвага¸ ундан кейин эса Жанубий Кореяга олиб кетилган.

Сўнгги сиздирилган маълумотлар Озодлик ёзган ҳодиса хронологиясини тасдиқлайди.

Трассадаги мотоцикл машинага урилган эди

13 февраль куни соат 18 лар атрофида Президент Давлат хавфсизлик хизмати мулозими Отабек Умаров бошқарувидаги мотоцикл оқ рангли 01 N 121 PA Chevrolet Epika автомобилининг орқа тарафидан келиб, ўнг қисмига урилади. Мотоциклдан йиқилган ҳайдовчи йўлнинг чап томонидаги бетон бордюрга бориб урилади. Тошкентнинг халқ орасида “Президент трассаси” деб аталадиган йўлида, Мустақиллик кўчаси, Пушкин метро станцияси яқинида юз берган ҳодисада Умаровнинг оёғидан жароҳатланган. Ҳодисада қурбон бўлмаган.

Умаров "жиддий жароҳатлангани" ҳақида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарлар ортидан 14 февраль куни Озодлик боғланган Отабек Умаровга яқин манба президент куëви билан “кичик кўнгилсизлик” юз берганини айтганди.

Шундан кейин Умаров халқ орасида "16-горбольница" деб аталадиган Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказига олиб келинган. Касалхонага яқин тиббиëт ходимининг Озодликка билдиришича, “оëғидан лат еган пациент 6 соат мобайнида муолажа қилинган”. Биринчи оилага яқин манбанинг сўзларига кўра, Умаровнинг “ўнг оëғи 3 жойидан синган¸ чап оëқ суяклари қаттиқ зарб оқибатида майдаланиб кетган”. У Умаровнинг оëқларига Илизаров аппарати ўрнатилганини айтган эди. Совет жарроҳи Гавриил Илизаров ихтиро қилган бу мослама асосан, оëқлардаги суяклар авария оқибатида синиб, парчаланиб кетган пайтда қўлланилади.

Озодлик суҳбатлашган манбаларнинг барчаси Умаров, Тошкентдаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика илмий марказида бир неча соат мобайнида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг махсус тиббиёт учоғида хорижга олиб кетилганини айтган.

Озодик 14 ва 15 февраль куни гаплашган ИИВ ходимлари бу ҳодиса расман қайд қилинмаганини айтишди.

Ўзбекистон президенти маъмурияти¸ Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) ва йўл-транпорт ходисалари тўғрисида ахборот бериб келадиган Ички ишлар вазирлиги Отабек Умаров билан боғлиқ ҳодиса ҳақида сукут сақламоқда.

1 март куни Озодлик Ўзбекистон Бош прокуратураси¸ Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа қатор расмий идораларга қўнғироқ қилиб, Умаров борасида ҳеч қандай шарҳ ололмади. Умаров ишлаган Ўзбекистон президенти давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) эса, матбуот учун мутлақ ëпиқлигича қолмоқда.

Озодлик суҳбатлашган манбалар ҳодиса юз берган Тошкент марказидаги кўчаларда ўрнатилган камера ва радар қурилмалари демонтаж қилинганини иддао қилмоқда.

Эгаллаб турган лавозимига кўра, Президентнинг сафарларида ҳамроҳлик қилиши керак бўлган Умаровнинг “горизонтдан ғойиб бўлиши” тармоқларда турли тахминларга йўл очди.

4 март куни Ўзбекистондаги Korrespondent.uz нашри Умаров билан 13 февраль куни юз берган ЙТҲда ҳеч ким ўлмагани таъкидланган видеони сиздирди. YouTube порталига жойланган видеода президент куëви тушган мотоцикл бориб урилган автомобил ҳайдовчиси экани айтилган Бобур Маматов ҳодиса тафсилотларидан кўра кўпроқ унинг ёритилиши ҳақида гапиради. Медиа эксперт қиёфасида намоён бўлган ҳайдовчи Отабек Умаров ва ўзи иштирокидаги ЙТҲ ҳақида "ёлғон ахборот тарқатилгани"ни даъво қилади. Видеода Умаровнинг тирик экани ва 4 март куни Жанубий Кореяда жарроҳлик столига ëтқизилиши айтилади.

Умаров бошқарган мотоцикл урилган машина ҳайдовчиси экани айтилган Вобур Маматов - скриншот
Умаров бошқарган мотоцикл урилган машина ҳайдовчиси экани айтилган Вобур Маматов - скриншот

Кимдир қасд қилдими?

Айни пайтда Мирзиёевнинг кенжа куёви ишлаган Президент давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ)да "президент кўрсатмасига биноан" ички хизмат текшируви ва суриштирув бошланган. Юқори мартабали мулозим билан боғлиқ ЙТҲ сабаблари ўрганилаётганини айтган манбанинг иддаосича, суриштирувни Давлат хавфсизлик хизмати олиб бормоқда. Суриштирувдан мақсад “ҳодисадаги суиқасд эҳтимолини истисно қилиш”.

Куëвнинг кўнгилхушлиги

Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келиши ортидан унинг тансоқчисига айланган кенжа куëв Отабек Умаров қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги давлат, айниқса, хавфсизлик мулозимларига хос бўлмаган очиқлиги ва фаоллиги билан эътиборга тушди.

Президентнинг кенжа куёви Инстаграм саҳифасида ўзининг қимматбаҳо машиналар¸ тунги пойга ва дрифтингга ўчлигини намойиш қилган.

2019 йилнинг 8 июлига ўтар кечаси Otabek_muhammadalievich ( Отабек Умаровнинг ники – таҳр.) ўз Instagram саҳифасида жонли кўрсатган видеода президент куёви Tesla машинасида тезликни қонунда белгиланганидан (тезлик чеклови 70 ва 50 км. -таҳр.) уч баравар юқори - соатига 201 кмга чиқаргани кўрилганди.

Озодлик жамоатчиликка тақдим этган бу видео ижтимоий тармоқларда кескин эътирозларга сабаб бўлгани ортидан – воқеадан 12 кун ўтиб , 19 июлда Отабек Умаров Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати томонидан маъмурий жазога тортилди.

Орадан бир ой ўтиб, 2019 йилнинг 6 августида Отабек Умаров номи яна бир йўл-транспорт ҳодисаси муносабати билан тилга тушди.

Тошкентнинг Пушкин метро станцияси яқинидаги Мустақиллик кўчасида 6 август, кеч соат 21:15 да юз берган автоавария расман қурбонларсиз якун топган бўлса ҳам тармоқларда қизғин муҳокама қилинди.

Учта автомобиль тўқнашгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалар экан, Интернет фойдаланувчиларининг эътиборини бир машина – Nissan GT-R R35 русумли оқ рангли спорткар ўзига тортди.

Айни русумдаги автомобиль президент Мирзиёевнинг оилавий фотосида ҳам акс этган. Гувоҳларнинг айтишича, автоҳалокат юз берган жой зудлик билан ўраб олинган ва ҳодиса саҳнаси излардан тозаланган.

Умаровга тегишлли машина
Умаровга тегишлли машина

XS
SM
MD
LG