Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:46

Халқаро Амнистия блогер Миразиз Бозоровга ҳужум ва таҳдидларни тергов қилишга чақирди


Ўзбекистон ҳукуматини танқид ва ЛГБТ вакилларини ҳимоя қилиб келган Миразиз Бозоров 28 март оқшоми Тошкентдаги уйи олдида ниқоб кийган шахслар томонидан дўппослаб кетилган.
Ўзбекистон ҳукуматини танқид ва ЛГБТ вакилларини ҳимоя қилиб келган Миразиз Бозоров 28 март оқшоми Тошкентдаги уйи олдида ниқоб кийган шахслар томонидан дўппослаб кетилган.

Amnesty International ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати нафақат Миразиз Бозоровга уюштирилган суиқасдни, балки унга нисбатан таҳдидларни ҳам текшириши зарур, деган баёнот билан чиқди.

Ташкилот 1 апрель кунги баёнотида Ўзбекистон ҳукумати журналистлар ва блогерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши, уларни гомофоблар таҳдидидан муҳофаза этиши зарур, деб ҳисоблайди.

“Халқаро ҳуқуқий келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон ҳукумати журналист ва блогерларни ҳар қандай таҳдидлар, касбий профессионал фаолияти билан боғлиқ хавфлардан ҳимоя қилиши шарт. Уларнинг жисмоний дахлсизлиги ҳамда сўз эркинлиги ва қарашларини ифода эта олишини таъминлаши керак”, дейилади ташкилот баёнотида.

Миразиз Бозоров шу йилнинг 28 март куни тунда бейсбол биталари билан қуролланган 3 нафар ниқобли шахс томонидан Тошкентдаги уйи олдида уриб кетилиши ортидан оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ички ишлар вазирлиги ҳодиса учун блогернинг ўзини айблаган. Маҳаллий матбуотда унинг "иғвогарлиги" қораланган материаллар эълон қилинган.

Базаров ўзининг Telegram ва TikTok ижтимоий тармоқлардаги каналлари орқали ҳукумат сиёсатини танқид қилади, ҳукуматнинг эркакларнинг ўзаро жинсий муносабатлари борасидаги тартибларини тугатишга чақиргани ортидан суиқасдга учради, деб ҳисоблайди Халқаро Амнистия ташкилоти.

XS
SM
MD
LG