Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:38

Ўзини осган хоразмлик келин яқинлари прокуратурани ишни бости-бости қилишда айбламоқда


Шовотнинг Катқалъа қишлоғида бундан 7 ой олдин турмушга узатилган 19 ёшли М. Қадамбоева шу йил 1 апрелида молхонада осилган ҳолда топилган эди.
Шовотнинг Катқалъа қишлоғида бундан 7 ой олдин турмушга узатилган 19 ёшли М. Қадамбоева шу йил 1 апрелида молхонада осилган ҳолда топилган эди.

Хоразмда уйи молхонасида осилган холда топилган Мухлиса Қадамбоеванинг яқинлари туман прокуратурасини ишни "бости-бости қилиб, жиноят ишини судга оширмай ҳаракатдан тўхтатганлик"да айбламоқда.

Шовотнинг Катқалъа қишлоғида бундан 7 ой олдин турмушга узатилган 19 ёшли М. Қадамбоева шу йил 1 апрелида молхонада осилган ҳолда топилган эди.

Яқинлари унинг ўлимидан олдин ҳомиладор бўлгани ва калтакланганини даъво қилишган.

Прокуратура хулосасида қизнинг ўз жонига қасд қилганлиги холатида бирон бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломати топилмаганлиги сабабли иш тўхтатилгани айтилган.

Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида ўтказилган суд-тиббий экспертизасида мурда текширувдан ўтказилгани ва осилишидан олдин унга зўравонлик қилингани белгилари бўлмагани кўрсатилган.

Муҳлисанинг отаси Зафар Пиров эса қизининг танасида калтакдан кўкариб кетган излар экспертиза назаридан четда қолганини даъво қилади.

“19 кун деганда эксперт ҳулосасини беришяпти. Бу хулосада марҳум қизим бўйида бор эди, ҳомиладор эмас деб ёзилган бу ерда. Бу ерда куёв бўйнига олдим, деб турибди урдим деб. Лекин бу ерда бир нарса билан урилган, деб ёзиляпти.Калласи, оёғи ва белида урилган излари йўқ дейилган. Лекин, мен ўша куни танасини кўрганман, кўзлари, елкаси калтакдан кўкариб кетганди. Лекин бу хулоса ҳақиқий хулоса эмас”, - дейди Зафар Пиров.

Қизнинг отаси туман прокуратурасини ишни "моддий манфаат эвазига бости-бости қилиш"да ҳам айблайди.

“Қўй бу гапингни ука, бости-бости қилайлик” деб унга қўшнилари орқали чиқишган. Мен кўнмаганман. Осишини сабаби зўравонлик бўлган. Очтиринг мозорини, қайтадан текширишсин, ҳақиқатни ўртага чиқаришсин.Ҳақиқат қани. Юқорида президентимиз бор, биз ҳам шуни фарзндлари бўладиган бўлсак нега бизни тинглашмайди. Майорни боласи, милиция бошлиғини боласи ёки прокурорни боласи бўлса эди жиноятчини дарров топиб, олиб бориб турмага тиқиб қўяди. Колхозчини боласи бола эмасми”, - дейди Пиров.

"Қани бу ерда ҳақиқат"

Муҳлисанинг онаси Роҳатой Бойжонова ҳам қизи ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказилганини айтиб, президент ва бош прокуратурадан бу ишни қайтадан текширишни талаб қилади:

“Эксперт хулосасини ҳали чиқмади деявериб 19 кун деганда қўлимизга беришди.Ҳаммаси нотўғри ёзилган, бир жойида ҳам ҳақиқат кўрмадим. Юзи ва елкасидаги кўкарган изларни тан олишмаган. Кўзга кўриниб турган таёқ зарби изларини мурда доғи деб расмийлаштиришган.”Дамас”ни ичида қизимни бошига уришган, лекин “Дамас” ичида Мурод бўлмаган, деб ҳулоса чиқаришган. Қани бу ерда ҳақиқат. Тепада ўтирганлар буни нега текширмайди? Бойни боласи бой камбағалники камбағалми? Нега менинг 19 ёшли қизим ўлиб кетиши керак. Юқорида ўтирган президентимиз, бош прокуратура буни қайтадан текширишини талаб қиламан. Қизим хомиладор бўлмаган дейилган. Қани ҳақиқат. Қонун-қоида пулга сотиб олинаверар экан-да”, - дейди Роҳатой Бойжонова.

Озодлик мухбири Ўзбекистон ғарбидаги олис Катқалъа қишлоғига сафар қилиб, Мухлисани ўлимга етаклаган омилларни ўрганди. Суриштирув асносида маҳалла аҳли, мактаб муаллимлари ва қариндошлар икки масалада ўз норозиликларини билдиришди.

"На участкавой, на маҳалла раиси ҳеч ким хабар олмади сени уйингда биров ўлдими деб. Мен ичкарига кириб жасадни ўзим очиб кўрдим. Юзини кўкарган жойи бор эди, кўзини мана шу ерида. Кейин қизларга ҳам айтиб, бошқа жойларини ҳам кўринглар, дедим. Қизларимиз кўрса орқасида ҳам кўкарган жойлари бор. Экспертизада қонни ер деб ёзилган. Тўғри қонни уюшган жойи ҳам бор эди, лекин кўкарган жойи ҳам бор эди дебЖасадни олиб келишганида очиб кўрганман, юзида ”, - дейди қўшниси Бахтишод.

Шовот тумани ҳокими Ҳакимбой Отахонов ва бошқа мулозимлар Озодлик мухбирига туманда рўй берган оилавий зўравонлик ҳолати юзасидан изоҳ бермади.

Озодликнинг Муҳлиса ўлими юзасидан экспертиза хулосаси бўйича қариндошлари шикояти юзасидан Шовот тумани прокуратурасидан ҳам изоҳ олиш уринишлари бесамар бўлди.

Шовотлик иккиқат келин калтаклангани ортидан молхонада осилган ҳолда топилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:47 0:00

Воқеа содир бўлган Шовот туманининг Катқалъа қишлоғи мутахассис аёли Назира Нуруллаева Мухлиса иши республика бўйича шов-шув бўлгач суриштирув қаттиқ назоратга олинганини айтади.

“Албатта бу оилани тушунса бўлади, қизидан айрилди. Лекин, туман прокуратураси бу ишни қаттиқ текширди. Чунки, президент қизи шахсан бу ҳақда гапирди, Сенат раиси ҳам гапирди. Шунча шов-шув бўлди. Менимча суриштирув холис ўтказилди”, - дейди Нуруллаева.

Озодлик марҳума Мухлиса Қадамбоеванинг турмуш ўртоғи ва унинг ота-оналарига ҳам боғланди, лекин улар матбуотга гапиришга истак билдиришмади.

Хоразмнинг Туркманистонга туташ Шовот туманида оилавий зўравонликлар кузатилади.

2021 йилнинг 15 февралида Шовот туман Гулистон маҳалласидаги 30 яшар Дониëр синглиси тушган Дамас ҳайдовчисини уриб ўлдирган ва синглисини қаттиқ калтаклаган эди.

XS
SM
MD
LG