Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:11

OzodNazar: "Каримовнинг Раҳмондан хафа бўлишига бир жиддий сабаб бор эди..."


Муҳаммаджон Обидов
Муҳаммаджон Обидов

Тошкент-Душанбе муносабатларининг сўнгги 30 йилллик тарихини икки даврга - Ислом Каримов даври ва Шавкат Мирзиёев даврига бўлиш мумкин.

Бу икки давр орасидаги фарқ, айниқса, Тошкентнинг Роғун ГЭСи қурилишига муносабатида яққол кўринади.

Ислом Каримов 2012 йилнинг 7 сентябрида қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистондаги Роғун ГЭСи ва Қирғизистондаги Қамбарота ГЭСи қурилиши ҳақида гапирар экан: "Вазият шу даражада кескинлашиб кетиши мумкинки, бу ҳолат шунчаки диний қарама-қаршилик эмас, урушларни келтириб чиқариши мумкин", деган эди.

Ислом Каримов вафотига қадар Роғун ГЭСи қурилишига қарши туриб келди.

Бироқ ҳокимият тепасига Шавкат Мирзиёев келгач Тошкент – Душанбе муносабатлари ҳам кескин ўзгарди ва буни яна Ўзбекистон раҳбариятининг Роғун ГЭСи қурилишига муносабатида кўриш мумкин.

2018 йилнинг мартида Тожикистонга қилган сафари чоғида президент Мирзиёев Ўзбекистон Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этишга тайёрлиги тўғрисида баёнот берган эди.

Тошкент – Душанбе муносабатларининг икки даври ўртасидаги кескин тафовут сабабларини Биринчи президентнинг хизмат сафарларини ёритган таниқли тележурналист, “Фарғона ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Муҳаммаджон Обидовдан сўрадик.

"Каримовнинг Раҳмондан хафа бўлишига бир жиддий сабаб бор эди..."
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:26 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни расмий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан ўтказиладиган олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш йўлларини муҳокама қилиниши режаланган.

XS
SM
MD
LG