Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:05

Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича идорасида учрашув ўтказди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизматига кўра, мазкур палата спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги делегация Женевада БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссaри ўринбосари Жилиан Триггс билан учрашди.

“Учрашувда Ўзбекистон Республикаси билан БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди” деди матбуот хизмати.

Хабарда таъкидланишича, мулоқот иштирокчилари Ўзбекистон билан БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидлаган.

“Кейинги йилларда БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси билан ўзаро муносабатлар айниқса фаоллашди. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси томонидан 2021 йил бўйича Қўшма иш режаси ишлаб чиқилди ва ушбу режа муваффақият билан бажарилмоқда” дейилади хабарда.

Ҳолбуки, Ўзбекистон ҳукумати 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссариятининг Тошкентдаги идорасини мамлакатдан чиқариб юборган.

Ўзбекистон делегациясининг Женевада БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари ўринбосари Жилиан Триггс билан музокараларида турли даражадаги дипломатик тадбирларнинг етакчи мавзуига айланган афғон қочқинлари масаласи тилга олингани ҳақида маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG