Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:10

Афғонистон: Панжшир Толибонга қарши. НАТО Бош котиби толибларни огоҳлантирди


"Панжшир шери" Аҳмад Шоҳ Маъcуднинг ўғли Аҳмад Маъсуд Толибонга қаршилик ҳаракатини ташкил қилишга киришди.
"Панжшир шери" Аҳмад Шоҳ Маъcуднинг ўғли Аҳмад Маъсуд Толибонга қаршилик ҳаракатини ташкил қилишга киришди.

Собиқ Афғонистон ҳукуматининг юқори мартабали биргина мулозими “толиблар қудрати олдида ҳеч қачон бош эгмайман”, дея очиқ баёнот бериб, Афғонистондан кетмоқчи эмаслигини маълум қилди. У Панжшир вилоятида туғилган, қочоқ президент Ашраф Ғани даврида вице-президент бўлиб ишлаган Амруллоҳ Солиҳдир.

Солиҳнинг айтишича, “амалдаги Афғонистон конституциясига кўра, президент йўқлигида, қочиб кетганида, истеъфога чиққанида ёки вафот этганида биринчи вице-президент вақтинчалик президент вазифасини бажарувчи бўлади”.

“Мен айни пайтда мамлакатдаман ва қонуний президент вазифасини вақтинча бажарувчиман. Барча давлатлар раҳбарларига мурожаат қилиб, улардан мени ҳар томонлама дастаклашни сўрайман”, деган Амруллоҳ Солиҳ.

1980—1990 йилларда мужоҳидлар етакчиси, дала қўмондони ва мудофаа вазири бўлган Аҳмад Шоҳ Маъсуднинг ўғли Аҳмад Маъсуд Толибонга қаршилик ҳаракатини ташкил қилишга киришди.

Аҳмад Маъсуд бу ҳақда Франциянинг “La Règle du Jeu” журналида эълон қилинган мактубида маълум қилган. Журнал ношири – дунёга машҳур ёзувчи ва файласуф Бернар-Анри Леви кичик Маъсуднинг отаси билан дўст бўлган. Аҳмад Шоҳ Маъсуд 20 йил муқаддам “Ал‑Қоида” худкуши тарафидан ўлдирилган эди.

Аҳмад Маъсуд ўз мурожаатида, жумладан, афғонлар ҳозирда Европа 1940 йилда бўлган вазиятда экани ҳақида ёзган. Мамлакат деярли тор-мор бўлди, мағлуб бўлганлар толиблар билан ҳамкорлик қилиш йўлларини изламоқда, деб ҳисоблайди Аҳмад Маъсуд.

16 август куни Би-би-си мухбири Ялдо Ҳаким Амруллоҳ Солиҳ билан кичик Аҳмад Маъсуднинг бирга тушган суратини эълон қилди. Сурат остидаги ёзувда Афғонистонда аксилтолиб коалицияси шаклланаётгани тахмин қилинган.

"Панжшер шери"нинг ўғли толибонга қарши курашда отаси йўлидан бормоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:57 0:00

НАТО раҳбари: Толибон Афғонистонга халқаро террорчиларни киритмаслиги керак

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг “Толибон” ҳаракатини халқаро террорчи гуруҳларга Афғонистондан бошпана беришдан огоҳлантирди.

“Ҳозир иқтидорга келувчилар Афғонистонга халқаро террорчилар киритилмаслиги учун жавобгар бўлади”, деди Столтенберг 17 август куни Брюсселдаги матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилган бўлса-да, Шимолий Атлантика иттифоқи террорчи шуъбаларнинг қайта гуруҳланиши аломатлари бор ёки йўқлигини ва улар олис масофадан зарба беришга ҳозирлик кўраётган ёки йўқлигини синчковлик билан кузатмоқда.

Столтенберг толибларнинг бу қадар тез ғалаба қозониши НАТОни ҳайрон қолдирганини айтди, бироқ у “кенг қулоч ёзган фожиа”да афғон ҳукумати етакчиларини айблади. Шу тариқа НАТО раҳбари АҚШ президентининг бир кун олдинги баёнотига хайрихоҳлигини кўрсатди: Жо Байден ўз баёнотида Вашингтон афғон армиясининг “Толибон” қуролли отрядлари ҳужумига қарши тура олишига умид қилганини айтган эди.

Афғонистон вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ собиқ Кобул ҳукуматининг Толибонга қарши чиққан ягона мулозими.
Афғонистон вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ собиқ Кобул ҳукуматининг Толибонга қарши чиққан ягона мулозими.

Йенс Столтенберг сешанба кунги чиқишида “афғон хавфсизлик кучларининг бир қисми мардона жанг қилган”ини эътироф этди. “Аммо улар ғалаба қозона олишмади, чунки Афғонистоннинг сиёсий раҳбарияти душман босимига бардош бера олмади”, деди НАТО раҳбари.

Матбуот анжуманида иштирок этган журналистлардан бири – афғон аёли кўзида ёш билан Столтенбергдан “Толибон” Афғонистонда инсон ҳуқуқлари риоя қилиниши учун Ғарб давлатлари қаршисида жавоб беришга рози бўлгунича уни тан олмасликни илтимос қилди.

Афғонистонни тарк этишни хоҳловчи минглаб кишиларни кўчириш тобора тартибли халқаро операция тусини олмоқда. Германия канцлери Ангела Меркель Афғонистондан эвакуация рейсларини ташкил қилиш масаласида Европанинг бошқа мамлакатлари раҳбарлари билан келишувга эришди.

17 август куни Меркель телефон орқали Франция президенти Эммануэл Макрон, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳамда Италия Бош вазири Марио Драги билан сўзлашди. Давлат бошлиқлари ўз фуқароларини, шунингдек, маҳаллий афғонлардан бўлган ходимларни кўчиришда “яқин ҳамкорлик қилишга” келишиб олдилар.

Кобулдаги интернет кафе - Афғонистон, июль, 2012
Кобулдаги интернет кафе - Афғонистон, июль, 2012

Facebook Толибонни дастакловчи аккаунтларни блоклашда давом этади

Facebook ижтимоий тармоғи Толибон ҳаракатини дастакловчи, мадҳ қилувчи ёки унинг ғояларини ифода этувчи аккаунтлар тўсиб қўйилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда ширкат баёнотига таяниб CNN хабар қилмоқда.

“АҚШ қонунчилигига мувофиқ Толибон террорчи ташкилот бўлиб, унга нисбатан санкциялар қўлланилган, шу боис биз хавфли ташкилотларга оид ўз сиёсатимиздан келиб чиқиб, уларга хизматларимиздан фойдаланишни тақиқладик”, дейилади Facebook баёнотида.

Ушбу тақиқ ширкатга оид бошқа платформалар — WhatsApp ҳамда Instagram га ҳам татбиқ этилади.

Facebook хабарномасига кўра, ширкатда “дари ва пушту тилларини ҳамда Афғонистон маҳаллий шарт-шароитини яхши биладиган махсус жамоа” шакллантирилган бўлиб, бу экспертлар “платформада юзага келган муаммоларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишга кўмаклашмоқда”.

Толиблар ўзаро мулоқотда WhatsAppдан фойдаланиши тўғрисида маълумотлар бор. Шу муносабат билан Facebook мазкур иловада Толибон билан алоқадор саҳифа ва аккаунтлар борлиги аниқланганда, зарур чоралар кўрилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG