Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:15

Оксана Чусовитина яна катта спортга қайтмоқда


«2022 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришга қарор қилганимни барчага етказмоқчиман. Мен, шунчаки, фаолиятимни Ўзбекистон учун медалсиз якунлай олмайман» деб ёзди ўзининг Instagram саҳифасида Оксана Чусовитина.

Спорт гимнастикаси бўйича бир неча марта жаҳон ва Олимпиада чемпиони ўзининг келаси йил ўтказиладиган Осиё ўйинларида қатнашиш истаги борлигини таъкидлаган.

46 ёшли гимнастикачи шу йил Японияда ўтказилган “Токио-2020” ёзги олимпиада ўйинлари чоғида катта спорт билан хайрлашганини маълум қилган эди.

1992 йилги Барселонадаги ёзги Олимпиада ўйинлари шоҳсупасининг энг юқори ўрнини эгаллаган Чусовитина 2008 йилги Олимпиаданинг таяниб сакраш мусобақаларида кумуш медал билан тақдирланди. Фаолияти давомида 4 марта кумуш, 4 марта бронза медаллари билан тақдирланди.

У фаолияти энг узоқ давом этган спортчи ўлароқ, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

XS
SM
MD
LG