Линклар

Шошилинч хабар
05 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:32

Sputnik ва Sinopharm билан эмланган венгрияликлар пушаймонлигини айтмоқда


Спутник билан эмлаш жараёни - Надьканижа, Венгрия, апрель, 2021
Спутник билан эмлаш жараёни - Надьканижа, Венгрия, апрель, 2021

Будапештдаги Ференц Лист халқаро аэропортида одамлар эрта тонгдан парвозга рўйхатдан ўтиш учун узун навбатга тизилишган. Венгриялик 22 ёшли талаба Нора учун бу муҳим кун.

Нора 2021 йил баҳорида коронавирусга қарши эмланганига қарамай, фақат энди Европа бўйлаб саёҳат қилиши мумкин. Олдинги саёҳат режалари у олган Хитойнинг “Sinopharm” вакцинаси туфайли барбод бўлган.

Нора даставвал “Sinopharm” ёки Россиянинг “Sputnik V” вакциналари билан эмланган, сўнг бундан пушаймон бўлиб, саёҳат қилиш учун Европа Иттифоқи томонидан тасдиқланган вакцинани олишга интилган минглаб венгерлардан бири.

Нора октябрь ойида бир марталик “Johnson & Johnson” вакцинасини олди ва шу билан муаммоси ҳал бўлди.

Ҳозиргача Европа Иттифоқида дори воситаларини баҳолаш ва назорат қилиш учун масъул бўлган Европа дори воситалари агентлиги (ЕМA) фақат тўртта вакцинани тасдиқлаган: “Pfizer/BionTech”, “Moderna”, “AstraZeneca” ва “Johnson & Johnson”. Ушбу вакциналарни олган Европа Иттифоқи фуқаролари ва резидентлари бошқа Иттифоқнинг бошқа мамлакатларига саёҳат қилишда тест топшириш ёки карантин мажбуриятидан озод қилинади.

“Sinopharm” ЕМA рухсатига эга бўлмаса-да, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан фавқулодда қўллаш учун рухсат берилган ва Европа мамлакатларидан фақат Aвстрия ва Испания мазкур вакцинани тасдиқлаган бўлса, на ЕМA, на ЖССТ рухсатига эга бўлмаган “Sputnik” Европа Иттифоқида фақат Венгрия, Словакия, Кипр ва Грецияда фойдаланиш учун тасдиқланган.

Ҳатто “Sputnik” билан эмланган россияликлар ҳам Ғарб томонидан тасдиқланган вакциналарни олиш учун хорижга чиқмоқда. Сўнгги ҳафталарда юзлаб россияликларнинг “Pfizer” билан эмланиш мақсадида Сербияга оқими жадаллашди.

2021 йил бошида Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг эмлаш стратегияси дадил ва ҳатто узоқни кўзлаган стратегия бўлиб туюлганди. Ўшанда ЕМA томонидан тасдиқланган вакциналарни кутиш ўрнига, Венгрия “Sputnik” ва “Sinopharm”ни сотиб олган биринчи Европа Иттифоқи мамлакати бўлганди.

Шундан бери Венгрия 5 миллион дозадан ортиқ Хитой вакцинасини ва 2 миллион доза Россия вакцинасини сотиб олди ва ҳатто Россия билан “Sputnik” вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлаш бўйича музокараларга ҳам киришди.

Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази маълумотларига қараганда, 11 ноябрь ҳолатига кўра, Венгрия умумий аҳолисининг 60.6 фоизи камида битта вакцина дозаси билан эмланган, умумий аҳолининг 58.5 фоизи эса эмлашнинг иккинчи дозасини ҳам олган. Қўлланилган вакциналарнинг 2 миллиондан ортиғи Хитой вакцинаси (17 фоиз) бўлса, 1.8 миллиони эса Россия вакцинаси (14 фоиз).

Венгрияда ҳозирга келиб тўлиқ эмланган аҳоли 58.5 фоизни ташкил этмоқда ва бу Европа Иттифоқидаги ўртача кўрсаткичдан 6 фоизга паст, лекин Руминия (33.9 фоиз) ёки Словакия (44.8 фоиз) каби қўшни мамлакатлардагидан анча юқори деганидир.

Спутник билан эмланган ва саёҳат қилмоқчи бўлганлар учун энг яхши чора учинчи дозада бошқа вакцина билан эмланиш аммо бу масала Венгрияда тобора баҳсли бўлиб бормоқда.

Будапештда яшовчи 26 ёшли Оливер “Sputnik”нинг икки дозасини қабул қилганидан кейин “Johnson & Johnson” дозаcини олмоқчи бўлди, бироқ шифокори буни рад этди.

Венгрия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, “Johnson & Johnson” вакцинаси “Sputnik” ёки “AstraZeneca”ни олган беморларга берилмаслиги керак. Вазирлик тавсиясида айтилишича, учинчи доза олдиндан мавжуд бўлган ҳимояни заифлаштириши мумкин, чунки “Johnson & Johnson”, “Sputnik” ва “AstraZeneca” вируснинг ўзгартирилган версиясини инсон танасига киритадиган векторли вакциналардир.

Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, вакциналарни аралаштириш самарали бўлиши мумкин, айниқса векторли вакциналар бўлса, бу инсоннинг иммунитетини ошириши мумкин, аммо мутахассислар бу борада ҳали ҳам етарли хулосалар йўқлигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG