Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:35

Мигрантлар Россияда гиёҳвандлик ва ОИТС йўқлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишлари лозим


Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган меҳнат муҳожирлари ва чет эл гражданлари шу йилнинг 29 декабридан бошлаб гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси йўқлиги тўғрисида тиббий маълумотнома тақдим этиши керак бўлади.

Тегишли буйруқ лойиҳаси Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланди. Ҳужжатлар илгари берилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб 30 кун ичида тақдим этилиши лозим.

Вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз хорижликлар ҳужжатлари уларнинг ота-оналари, васийлари ёки ҳомийларидан бири томонидан Ички ишлар вазирлигига тақдим этилиши мумкин. Улар қоғоз ёки электрон шаклда Ички ишлар вазирлигининг миграция бўлимига, шунингдек корхона ёки ваколатли ташкилотга ўтказилиши мумкин.

Агар ҳужжатлар чет тилида бўлса, улар рус тилига таржима қилиниши ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Қабул қилингандан сўнг улар ваколатли шахс томонидан текширилиши керак, сўнгра қабул қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилиши керак. Агарда мигрант тиббий ҳужжатларни электрон шаклда топширса, улар олинганидан эртаси куни тасдиқловчи хабар келади.

1-октябрдан бошлаб Россияда коронавирус пандемияси туфайли 2020-йил баҳорида жорий этилган ноқонуний муҳожирларни депортация қилишга мораторий расман тугатилди. Кейинроқ бу имтиёз 2021 йил 30 декабргача узайтирилгани маълум бўлди, лекин фақат миграция реестрида рўйхатдан ўтганлар учун.

Ноябр ойида Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин “қўшни давлатлар”дан келган меҳнат муҳожирлари учун мажбурий геномик рўйхатга олишни жорий этишни таклиф қилган эди.

XS
SM
MD
LG