“Сулаймон Тоғ” музейи масъулларининг айтишича, Ўзбекистон музейлари билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича имзолаган дўстлик меморандум асосида, шу йилнинг 12 ноябридан бошлаб Хиванинг “Ичон-Қалъа” музей-қўриқхонаси фото ва макетлардан иборат кўргазмасини Ўшга олиб келган. Кўргазма бир неча ой Ўшда, кейин Қирғизистоннинг бошқа музейларида ҳам намойиш этилиши кутилаябди.