Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:22

Сергей Абашин: Россия матбуоти мигрантофобияни кучайтиришга хизмат қилмоқда


Сергей Абашин, тарих фанлари доктори, Санкт-Петербургдаги Европа университети профессори.
Сергей Абашин, тарих фанлари доктори, Санкт-Петербургдаги Европа университети профессори.

Россия Давлат думасига сайлов арафасида меҳнат мигрантлари ва миграция қонунчилиги рус медиасининг асосий мавзуларидан бирига айланган эди.

Мигрантлар сонини камайтиришга чақириқлар қайтадан янгради, Москва мэри Собянин қурилишларда “ўзгача сифатларга эга одамлар ишлаши керак”лигини айтди.

Россия ахборот маконида эса, мигрантларни ижтимоий норозилик ва асабийлик омили ўлароқ кўрсатиш ҳануз давом этмоқда.

Тарих фанлари доктори, Санкт-Петербургдаги Европа университети профессори Сергей Абашин фикрича, мигрантлар ҳамиша бегона ва хавфли одамлар ўлароқ тасаввур қилинган. Улар терроризм, жиноятчилик каби сўзлар билан ёнма-ён тилга олинади, маданий жиҳатдан ёт ва маҳаллий аҳоли ўрнига даъвогар сифатида кўрилади. Ва айни жиҳатларига кўра, миграция муаммоси – глобал муаммодир.

Айнан Россиядаги вазиятга тўхталаркан, Абашин ҳар бир муҳим сиёсий воқеа, хусусан сайловлар арафасида мигрантлар мавзусини қўзғаш Россия жамияти учун анъана тусини олганини айтади, шу билан бирга, кейинги пайтларда мигрантларни “олабўжи” қилиб кўрсатиш авжига чиқаётганини урғулайди.

“Сентябрда сайлов бўлди. Ҳар бир сайлов олдидан миграция мавзуси кўп чайналади. 2013 йилда ўтказилган Москва мэри сайловида ҳам миграция – ҳукумат партиялардан тортиб мухолифатгача, ўнглардан сўлларгача – барчанинг сайловолди дастуридаги асосий бандлардан бири эди. Аммо сўнгги икки йилда бу фобия яна улғаймоқда. Бунга бир томондан миграция билан боғлиқ реал аҳвол, бошқа тарафдан ОАВ сабаб бўляпти: асосан ҳукуматга тегишли пропагандачи матбуот одамларнинг мигрантларга нисбатан умумий салбий муносабатини бадтар кучайтирмоқда”, дейди профессор.

Абашинга кўра, Россиянинг катта шаҳарларида ва вилоятларида мигрантларга муносабат бир хил эмас. Асосий миграция оқими йирик шаҳарларда тўпланган ва бу маиший ксенофобияни, маиший фобияларни қўзғатади. Вилоятларда мигрантлар камлиги учун уларнинг аҳоли ҳаётига таъсири айтарли сезилмайди.

“Аммо бу ерда реал ҳаётдан бошқа виртуал, информацион ва сиёсий ҳаёт ҳам бор. Одамларнинг мигрантлар ва миграцияга муносабатини улар ўз кўзи билан кўрган кундалик воқеа-ҳодисалар эмас, телевизор ҳам шакллантиряпти. Қайтага ТВ, ижтимоий тармоқлар ва бошқа ахборот ресурслари жамиятнинг ушбу масала бўйича фикри кескинлашишида муҳим рол ўйнамоқда”, дея хулоса қилади Сергей Абашин.

"Мигрант бўлмаса, Россия ўтириб қолади" – Мигрантларсиз Россиянинг тақдири нима?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:14 0:00

XS
SM
MD
LG