Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:14
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022

"Свет"сиз Ўзбекистон: Энерготизимда йирик носозлик - таъминот "босқичма-босқич" тикланади

  • 25 январь, Тошкент вақти билан соат 11:00лар да пойтахт ва аксар вилоятларида электр энергияси узилиб қолди.
  • Тошкентда метро ва аэропорт иши вақтинча тўхтади, йирик шаҳарларда светофор ишламагани учун тиқин юза келди.
  • Турар-жойларда лифтга қамалиб қолган, "Амирсой" дам олиш масканида осма йўлларда қолиб кетганлар кузатилди.
  • Айни пайтда, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр токи узилди, шаҳарларда транспорт коллапси кузатилди.
  • Қарийб 3 соатлардан сўнг Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида таъминот тиклана бошлади.
  • Қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр таъминоти тиклана бошлагани хабар қилинди.
  • Марказий Осиёда илк бор кузатилаётган техноген авария сабаби ва айбдорлари борасида дастлабки баёнотлар бир-бирига зид бўлди.
  • ​Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, аварияга Қозоғистон электр тармоғидаги "катта авария" сабаб бўлган, деб баёнот берди.
  • Қозоғистон Энергетика вазирлиги, бунга Ўзбекистон ва Қирғизистон тизимидаги дисбаланс сабаб, деб баёнот берди.
  • Шундан сўнг, Ўзбекистон томонининг тармоқларда тарқалиб улгурган расмий баёнотидан Қозоғистондаги авария қисми олиб ташланди.
  • Ҳозирча, техноген ҳодиса сабаби ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот йўқ, расмийлар вазият ўрганилаётганини билдирган.
  • Ўзбекистон расмийлари иқтисодий зарар кўлами аниқланаётганини билдирди. Инсоний талофотлар ҳақида маълумот йўқ.
  • 25 январь кечга бориб, Ўзбекистоннинг қарийб 45 фоиз қисмида электр таъминоти тиклангани айтилди.
  • ИИВ мамлакатда "жамаот тартибини сақлаш учун" 12 минг ходим сафарбар қилинганини билдирди.

"Блэкаут" сабабларини ўрганиш учун Бош вазир қошида Махсус комиссия тузиш қарори танқид қилинмоқда

Жумладан, Телеграм тармоғидаги @tentakminds "Комиссия тузилган бўлса, Энергетика вазирлиги бизга нимага керак?" деган саволни ўртага ташлади.

Ҳозирга қадар Бош вазир қошида тузилган ва ҳануз ишлаб турган Коронавирусга қарши курашни муовиқлаштирувчи Махсус коммисия ҳамда унга берилган чексиз ваколатлар баҳсларга сабаб бўлиб келмоқда.

Бундай комиссияларга, одатан президент топшириғи билан жуда кенг кўламдаги, мавжуд қонунчиликка мос келмаган ваколатлар берилади.

Натижада, комиссия қарорлари ортидан юзага келган салбий оқибатлар ва молиявий зарар учун жавобгарлик масаласи ҳам, худди COVID-19 пандемиясига қарши йўналтирилган ва талон-тарож қилинган маблағлар масаласида бўлгани каби, расман очиқ қолиши танқид қилинади.

Тошкент, Навоий, Фарғона ва Қорақалпоғистонда электр станциялари иши тиклангани маълум қилинди

"Ҳозирги вақтда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди. Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда", деб хабар қилди Энергетика вазирлиги.

Президент топшириғи билан энергетик коллапс сабабларини ўрганиши учун Махсус комиссия тузилди

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг хабар қилишича, Бош вазир ҳузуридаги ҳукумат комиссияси олдига "генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси" қўйилган.

Қирғизистон Марказий Осиё ягона электр тармоғидан чиқиб, ўз ҳудудига электр қуввати бера бошлади

Қирғизистон Марказий Осиё ягона электр тармоғидан чиқиб, ўз ҳудудига электр қуввати бера бошлади. Энергетика вазирлиги матбуот котиби Жийде Зоотбекова Чуй ва Жалолобод вилоятларига электр берила бошланганини, пойтахт Бишкекнинг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланганини билдирди.

Аввалроқ Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов бир ярим соат ичида Бишкекда, кейин бошқа вилоятларда электр таъминоти тикланиши тўғрисида Твиттер саҳифасида ёзган эди. Унга кўра, Марказий Осиё ягона электр тармоғидаги авария Қирғизистон ҳудудида содир бўлмаган.

Энергетика вазирлиги Қирғизистон ҳудудидаги иссиқлик ва гидроэлектр станцияларида авария бўлмаганини расман билдирди.

25 январь куни Бишкек вақти билан соат 12 ларда, Тошкент вақти билан соат 11 ларда Марказий Осиё ягона электр тармоғидаги носозлик оқибатида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон электр энергияси таъминотидан узилиб қолди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG