Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:26
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022

"Свет"сиз Ўзбекистон: Энерготизимда йирик носозлик - таъминот "босқичма-босқич" тикланади

  • 25 январь, Тошкент вақти билан соат 11:00лар да пойтахт ва аксар вилоятларида электр энергияси узилиб қолди.
  • Тошкентда метро ва аэропорт иши вақтинча тўхтади, йирик шаҳарларда светофор ишламагани учун тиқин юза келди.
  • Турар-жойларда лифтга қамалиб қолган, "Амирсой" дам олиш масканида осма йўлларда қолиб кетганлар кузатилди.
  • Айни пайтда, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр токи узилди, шаҳарларда транспорт коллапси кузатилди.
  • Қарийб 3 соатлардан сўнг Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида таъминот тиклана бошлади.
  • Қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр таъминоти тиклана бошлагани хабар қилинди.
  • Марказий Осиёда илк бор кузатилаётган техноген авария сабаби ва айбдорлари борасида дастлабки баёнотлар бир-бирига зид бўлди.
  • ​Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, аварияга Қозоғистон электр тармоғидаги "катта авария" сабаб бўлган, деб баёнот берди.
  • Қозоғистон Энергетика вазирлиги, бунга Ўзбекистон ва Қирғизистон тизимидаги дисбаланс сабаб, деб баёнот берди.
  • Шундан сўнг, Ўзбекистон томонининг тармоқларда тарқалиб улгурган расмий баёнотидан Қозоғистондаги авария қисми олиб ташланди.
  • Ҳозирча, техноген ҳодиса сабаби ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот йўқ, расмийлар вазият ўрганилаётганини билдирган.
  • Ўзбекистон расмийлари иқтисодий зарар кўлами аниқланаётганини билдирди. Инсоний талофотлар ҳақида маълумот йўқ.
  • 25 январь кечга бориб, Ўзбекистоннинг қарийб 45 фоиз қисмида электр таъминоти тиклангани айтилди.
  • ИИВ мамлакатда "жамаот тартибини сақлаш учун" 12 минг ходим сафарбар қилинганини билдирди.

“Ҳудудгазтаъминот”: Табиий газдан қарзи борлар вақтинчалик тармоқдан узилмайди

“Худудгазтаъминот” АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилган.

ФВВ: Тошкент метросида қолиб кетган 415 йўловчи қутқариб олинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент метрополитенида бекатлар оралиғида - вагонлар ичида қолиб кетган жами 415 нафар йўловчи қутқариб олинганини маълум қилди.

Жумладан, “Машинасозлар” (135 нафар), “Бодомзор-Минор” (70 нафар) ва “Амир Темур” (210 нафар) бекатларидан йўловчилар олиб чиқилган.

Бундан ташқари, кўпфаватли уйлар ва бинолар лифтида қамалиб қолган 51 одам чиқарилгани айтилди.

Наманганда 1 ярим минг сўмлик шағам 5 минг сўмга чиқди

Аэропортлар иши тўлиқ тиклангани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмаётир

Жумладан Андижон шаҳридаги аэропортда бўлган блогер Alimoff автобусда Наманган олиб борилаётгани ва у ердан Тошкентга учиши айтилганини хабар қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG