"Блэкаут" шаънига ҳазиломуз мадҳиялар ҳам битилди
Телефоним ўчган баҳона
Оилам билан танишиб олдим.
“Ўзбекнефтгаз”: 64 та кон вақтинча фаолиятини тўхтатди
Электр энергияси таъминотидаги узилиш сабабли “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли корхоналарда қурилмалар ҳамда станциялар фаолияти вақтинча тўхтатилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфида Газли, Шўртан ва Муборак НГҚЧБлардаги 64 та конлар вақтинча фаолиятини тўхтатди, Устюрт ГҚЧБда муқобил электр энергияси мавжудлиги сабабли ишламоқда.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган корхоналардан – Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, 3 та газни қайта ишловчи завод (Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL”) фаолиятини тўхтатди ва электр энергия берилиши билан уларни иш режимига тушириш графиклари ишлаб чиқилди ҳамда Вақтинчалик Штаб ташкил этилди", деб хабар қилди ширкат матбуот хизмати.
Расмий хабарларга кўра, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолига суюлтирилган газ узлуксиз етказиб берилмоқда:
"14 та нефть базада ва Тошкент шаҳрида дизель ёқилғиси ва бензин маҳсулотларини тизимли етказиб берилмоқда ва 29 та мобил ёқилғи қуйиш шахобчалари иш фаолиятини бошлади. Бундан ташқари, Нефть базаларга барча корхона ва ташкилотларга кечаги кунги ўртача биржа нархидан келиб чиқиб бензин ва дизель ёқилғисини тўғридан-тўғри сотиш топшириғи берилди. Бугунги кунда 47 минг тонна бензин (20 кунлик), 144 минг тонна (4 ойлик) дизель ёқилғиси захираси мавжуд".
Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш муассалари алоҳида назоратга олингани айтилди.
"Ҳозирда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖнинг тегишли мутахассислари ҳамкорлигида юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича тезкор ишларни амалга оширилмоқда. “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қўшимча расмий маълумотлар бериб борилади".
Расман: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди
Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси узатиш тўхтаб қолди
Спутник Афғонистон нашрининг Афғонистоннинг электр энергияси таъминотига масъул DABS ширкатига таяниб ёзишича, ҳозирча Кобулда электр таъминоти тикланган. Шаҳарга Туркманистондан бораётган электр узатилмоқда.