Тадбирда Ўш шаҳар мэрияси, Ўш шаҳар Ўзбек Миллий маданий маркази, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси вакиллари ва юзга яқин ўшлик иштирок этди. Кечада мэрия, Халқлар дўстлиги ассамблеяси, Ўзбек миллий маданий маркази, элчихона вакиллари нутқ сўзлади.
Бироқ тадбирда иштирок этган, навоийшунос тадқиқотчи Хосият Бекмирзаева Навоий таваллудига бағишланган тадбирда биронта навоийшунос, адабиётчига нутқ сўзлаш имкони берилмаганидан ранжиганини айтди.
“Ташкилотчиларга телефон қилсам, телефонини олмади. Мени бир неча марта рўйхатга киритиб, ўчириб ташлашибди. Раҳбарият унамади, деб кечирим сўрашди олиб борувчилар.
Навоийнинг вазир бўлгани тўғрисида гапирмоқчи эдим. Аввал подшоҳлар олимларни ёнига олган, пулдорларни эмас. Биринчи илм аҳлини ёнига олган. Кейин давлат ривожланади. Амалдорлар гапираверса, давлат ҳеч қачон ўсиб- унмайди"- дейди Хосият Бекмирзаева.
Унга кўра, тадбирда адабиётшунослар Саидакбар Махсимхонов, Барно Исоқова ҳам иштирок этган, бироқ уларга ҳам сўз берилмаган.