Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:58

Андижон вилояти Ўш шаҳрига 10 минг туп павловния кўчатини ҳадя қилди

21 февраль куни ўзбекистонлик расмийлар кўчатларни Ўшга олиб келди. Икки давлат ўртасидаги “Дўстлик” чегара назорат ўтказиш пунктида кўчатларни Андижон вилоят ҳокими ўринбосари Азиз Мақсумов Ўш шаҳри мэри ўринбосари Сўнунбек Жунусбаевга топширди.

Кўчатлар қўшни Андижондан Қирғизистоннинг иккинчи пойтахтига совға сифатида юборилган.

Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида қилинган мазкур иш доирасида, ўзбек делегатлари, шаҳар мэрияси вакиллари ва оқсақоллар илк кўчатларни ўтқазишди.

“10-15 кун аввал Ўш шаҳри ҳокимятидан бизни ҳамкасблар мурожат қилиб “Ўшни яшил шаҳарга айлантирамиз, павловния экамиз, Андижонда кўрган эдик, шу ишни биргаликда қилсак деган ташаббус билан чиқишган эди. Шу сабабли 11 минг туп павлония кўчатларини олиб келдик. Бу Ўш шаҳрининг табиий кўринишини сақлаш, экологик муаммоларини баратараф қилишда Андижон вилояти ҳиссаси қўшилаётганидан биз ҳам ҳурсандмиз. Павлония экиш Андижон вилоятида 4-5 йил олдин бошланган. У жуда ҳам тез ўсади. 2-3 йилда узунликни олади. Кўп сув талаб қилмайди. Баҳор ойларида декаратив пушти чиройли ранга бурканади”, - деди Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Азиз Мақсумов.

XS
SM
MD
LG