Киев вақти соат 17.00: Қурбонлар сони 51 нафар
24 февраль куни тонгда Владимир Путин Украинага қарши уруш очганини эълон қилди.
Шундан сўнг мамлакатнинг 25 шаҳрида, жумладан, Киев, Харков, Одесса, Краматорск, Бердянск шаҳарларида портлашлар бўлди.
Россия ҳарбийлари Украинанинг бешта вилоятига бостириб кирди.
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий қилди.
Украина Ички ишлар вазирлиги Россия ҳужуми оқибатида Киев вақти билан соат 17.00га қадар 51 киши ҳалок бўлганини ўнлаб одам яраланганини билдирди. Ҳалок бўлганларнинг 32 нафари тинч аҳоли вакили ва 15 нафари ҳарбийлардир.
Донецк вилоятининг Угледар шаҳрида россиялик ҳарбийлар отган снарядларнинг маҳаллий касалхонага тушиши оқибатида 4 киши ўлди, ўндан ортиқ одам ярадор бўлди. Ярадорлар орасида 6 нафар тиббиёт ходими ҳам бор.
Киев вилоятида Украинага қарашли ҳарбий транспорт самолёти қулаб тушди. Самолёт Жуково ва Триполте қишлоқлари оралиғидаги ҳудудга қулаган. Расмийлар самолёт бортида 14 киши бўлганини, улардан беш нафари ҳалок бўлганини билдирди.