Линклар

Шошилинч хабар
19 октябр 2024, Тошкент вақти: 05:57
25 февраль куни Киевни Россия ҳарбийларидан ҳимоя қилишга кўнгилли равишда қўшилган фуқароларга қурол тарқатилди.
25 февраль куни Киевни Россия ҳарбийларидан ҳимоя қилишга кўнгилли равишда қўшилган фуқароларга қурол тарқатилди.

Украина ҳужум остида: Зеленский Киев мудофаасида; ЕИ Путин ва Лавров активларини музлатди

  • 24 февраль тонгда Россия армияси Украинага ҳужум бошлади.
  • Ҳужум, Владимир Путин Донбасда махсус амалиёт ўтказилишини эълон қилиши биланоқ амалга оширилди.
  • Путин, Донецк ва Луганк ҳудудидаги украин ҳарбийларини қуролни топширишга чақирди.
  • Россия қўшинлари, бу икки айирмачи республика раҳбарларининг "сўрови билан" киритилди.
  • 21 февраль куни Россия, Украина шарқидаги икки айирмачи республикани мустақил, деб тан олган.
  • Украинада фавқулодда ҳолат жорий этилди, мамлакат бўйлаб кенг кўламли хакерлик ҳужуми кузатилмоқда.
  • НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, бу ҳужумни "халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши" деб қоралади.

Зеленский Украинада умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади

Украина президенти Владимир Зеленский Украинада умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу фармонга мувофиқ хизматга ҳарбий мажбурияти бор шахслар ва захирадагилар чақирилади. Сафарбарликка чақирилган одамларнинг сони қанча бўлиши айтилмаган – уларнинг сонини Бош штаб белгилайди.

Бундан аввал Украина президенти бутун мамлакат ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий қилган эди.

Украина Россия билан барча дипломатик муносабатларни бекор қилиб, ҳаво ҳудудини ёпган.

24 февраль куни тонгда Владимир Путин Украинага қарши уруш очганини эълон қилди.

Шундан сўнг мамлакатнинг 25 шаҳрида, жумладан, Киев, Харков, Одесса, Краматорск, Бердянск шаҳарларида портлашлар бўлди.

Россия ҳарбийлари Украинанинг бешта вилоятига бостириб кирди.

Россия ҳарбийларининг Украинага тажовузининг биринчи кунида қурбон бўлган украиналиклар сони 57 нафарга етди, 159 киши турли хил тан жароҳати олган.

Украина ҳарбийлари "Антонов" аэродромини қайтариб олди

Киев вақти билан соат 22.50да Россия ҳарбийлари эгаллаб олган Киев яқинидаги "Антонов авиаконцернининг аэродроми украиналик ҳарбийлар томонидан қайтариб олинган.

Бу хабарни Би-би-си мухбирига украиналик расмий ва норасмий манбалар тасдиқлаган.

24 февраль давомида россиялик ҳарбийлар Гостомелдаги «Антонов» аэродромини эгаллаб олишга ҳаракат қилган.

Днепр дарёсининг чап қирғоғида жойлашган Борисполдан фарқли ўлароқ бу майдондан Оболон ва Подол орқали Киевга босиб бориш қулай бўлган.

Видеоёзувлардан кўринишича, бу ҳудудда камида иккита Россия ҳарбий вертолёти уриб туширилган.

CNN журналистлари аэродромга Россия десантчилари тушаётганини видеога олишга муваффақ бўлишган. Bellingcat мухбири Хирсто Грозев украиналик расмийларга таянган ҳолда бу ерга Россиянинг Псков шаҳридан 18та ҳарбий-транспорт самолёти йўл олганини айтган.

Куч ишлатар тизимларидаги ва украиналик манбалар аэродромга Россия десанти туширилганидан сўнг, украина авиацияси ва артиллерияси ҳужумга ўтганини айтган.

Айни пайтда аэродром украиналик ҳарбийлар ихтиёрида эканлиги айтилади.

Байден НАТО ҳомийлигида Германияга қўшимча ҳарбий қўшин юборишини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден 24 февраль куни Украинадаги вазият бўйича қилган мурожаатида бу ҳақда айтди. Байденнинг бу чиқиши Оқ уйнинг YouTube канали орқали ёйинланди.

"Бугун мен НАТОнинг Германиядаги контингентига АҚШнинг қўшимча кучларини юборишга қарор қилдим. Бу қўшинга бир неча ҳафта олдин мудофаа вазирлиги томонидан кучайтирилган тайёргарликка келтирилган фазовий кучлар ҳарбийлари ҳам киритилган", деди АҚШ президенти.

Бундан аввал Германия ҳудудига етти минг нафар америкалик ҳарбий ташлангани ҳақида Reuters агентлиги Пентагон вакилига таяниб хабар берган эди. Ҳарбийларнинг юборилиши яқин кунларда амалга оширилиши айтилган.

Қурбонлар сони 57 нафарга етди

Россия ҳарбийларининг Украинага тажовузининг биринчи кунида қурбон бўлган украиналиклар сони 57 нафарга етди. Бу ҳақда Би-би-си Украина Соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшконинг сўзларига таяниб хабар берди.

Вазирнинг айтишича, 159 киши турли хил тан жароҳати олган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG