Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:45
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Сўров: Украинада респондентларнинг 88 фоизи Россия хуружи даф қилинишига ишонади

“Рейтинг” социологик гуруҳи 1 март куни Украинанинг турли ҳудудларида ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди. Мазкур маълумотларга кўра, Украина жамиятида мисли кўрилмаган ватанпарварлик руҳи ҳоким.

Сўровда иштирок этганларнинг 88 фоизи Украина Россия ҳужумини даф қилиш имкониятига эга, деб ҳисоблайди. 98 фоиз респондент Украина Қуролли кучлари хатти-ҳаракатини ижобий баҳолаган. Сўралганларнинг 93 фоизи президент Владимир Зеленскийни, 84 фоизи эса маҳаллий маъмурият раҳбарларини дастаклашини билдирган. 80 фоиз одам қўлида қурол билан ўз мамлакатини ҳимоя қилишга тайёрлигини айтган (2020 йилда бу саволга сўралганларнинг 59 фоизи мусбат жавоб берган).

Айни пайтда Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОга киришини қўллаганлар сони рекорд даражага етган: сўралганларнинг 86 фоизи ўз мамлакатининг ЕИга, 76 фоизи эса НАТОга қўшилишини исташини билдирган.

Украина Мудофаа вазирлиги: Россия қўшинлари Киевнинг шимолий томонига чиқишга уринмоқда

Украина Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Киевнинг шимолий томонига чиқишга уринаётганини билдирди.

Вазирликнинг 3 мартдаги ҳисоботида Россия қўшинлари Нежин, Лебедин, Ахтарка, Чернигов ва Сумини эгаллаб олишга муваффақ бўлолмаганлари, бироқ Киевнинг шимолий ҳудудига етиб боришга уринаётганлари айтилган.

Слобожанск йўналиши бўйлаб улар Золочев, Харьков ва Балаклеяга ҳужумлар уюштиришмоқда. Новий Айдар, Волноваха ва Мариуполга ҳам ҳужумлар тўхтагани йўқ.

Мудофаа вазирлиги хабарномасида россиялик ҳарбийлар яна тунда йирик шаҳарларнинг турар-жой мавзеларини ўққа тутиш тактикасини ишга солаётганлари билдирилган.

Россияда брокерлардан валюта харид қилаётганлар бундан буён 30 фоиз қўшимча пул тўлайди

Россия Марказий банки брокерлар зиммасига доллар, евро ва фунт стерлинг харид қилаётган жисмоний шахслардан қўшимча 30 фоизлик комиссия пули олиш мажбуриятини юклашга оид қарор қабул қилди.

Регуляторнинг “Интерфакс” агентлигига берган изоҳига кўра, комиссия “банклар ва брокерлар ўртасидаги рақобат шартларини тенглаштиради, чунки банклар валюта сотиш ва харид қилиш ўртасидаги spread’ни ишга солиш имкониятига эга”.

Янги тартиб 3 март куни Москва вақти билан соат 09:00 дан бошлаш кучга кирган.

Аввалроқ Марказий банкнинг мазкур кўрсатмаси ҳақида “ВТБ Брокер” ва “Атон” инвестиция ширкатлари маълум қилишган эди. “Атон” вакилларига кўра, бу чора МБ қарори бекор бўлгунича амалда бўлади.

Чоршанба (2 март) куни Москва биржасида евро курси тарихда биринчи марта 122 рублга, доллар курси эса 109 рублга кўтарилган. Россия валютаси қадри рус қўшинларининг Украинага бостириб кириши ортидан санкциялар жорий қилиниши манзарасида тобора пасайиб бормоқда.

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларни юртига қайтариш учун еттита рейс амалга оширилди

Украинадан Польшага эвакуация қилинган ўзбекистонликларни ватанига қайтариш бўйича еттита махсус қатнов амалга оширилган.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, еттинчи рейс 2 март куни Тошкент вақти билан соат 18:45 да Катовице аэропортидан парвоз қилиб, 3 мартга ўтар кечаси соат 00:30 да пойтахт аэропортига қўнган.

Вазирлик мазкур рейс билан Украинадан эвакуация қилинган 181 нафар ўзбекистонлик юртига қайтарилганини қўшимча қилган, бироқ Польшадан умумий ҳисобда қанча ўзбекистонлик олиб келинганига аниқлик киритган эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG