Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:19
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Европа Иттифоқининг саккиз давлати: “Украинага зудлик билан номзод давлат мақоми берилсин!”

Украина президенти Влодимир Зеленский ўз давлатининг ЕИга аъзо қилиб қабул қилиниши сўралган аризани топширди.
Украина президенти Влодимир Зеленский ўз давлатининг ЕИга аъзо қилиб қабул қилиниши сўралган аризани топширди.

Болгария, Латвия, Литва, Польша, Словакия, Словения ва Чехия президентлари Украинани Европа Иттифоқига қўшиш жараёнини тезроқ бошлашни қўллаб-қувватловчи мурожаатни эълон қилди.

“Ушбу мураккаб даврда биз Украина ва унинг халқи билан тўлиқ бирдамлигимизни таъкидлаймиз”, — дейилади ЕИнинг саккиз давлати президентлари имзолаган мурожаатда.

28 февраль куни Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширган эди.

Россия ва Беларус хоккей мусобоқаларидан четлатилди

Россия ва Беларус раҳбарлари муз устида хоккей спортининг ашаддий ишқибози саналади.
Россия ва Беларус раҳбарлари муз устида хоккей спортининг ашаддий ишқибози саналади.

Халқаро муз устида хоккей федерацияси Россия ва Беларуснинг “ҳар бир ёш тоифасидаги” терма жамоалари ва клубларини мусобақалардан четлатди.

Шунингдек, Федерация Новосибирск ва Омск шаҳарларида 2023 йили ўтказилиши режаланган ўсмирлар ўртасидаги хоккей жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини Россиядан олиб қўйди.

Халқаро муз устида хоккей федерацияси Россия Украинага бостириб кирганидан қарийб бир ҳафта ўтиб шундай қарор олганини маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путин ҳам Беларус раҳбари Александр Лукашенколар муз устида хоккей спортининг ашаддий ишқибози саналади.

Зеленский Россияни уруш жиноятида айблади, Беларусдаги музокаралар ҳақида фикр билдирди

Украина президенти Владимир Зеленский 28 февраль кечқурун қилган видеомурожатида Россия раҳбариятини уруш жиноятларида айбдади.

"Россия кучлари бугун Харьковни шафқатсизларча ўққа тутди - бу уруш жинояти", - деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг мақсади одамларни атайлаб йўқ қилиш, буни ўнлаб ёзувлар ва гувоҳларнинг гувоҳликлари исботлайди:

"Бу жиноят учун албатта трибунал бўлади. Халқаро трибунал", - дея қўшимча қилди Украина президенти.

Россия Украина тинч аҳоли вакилларининг ҳужуми қурбони бўлганини рад этиб, ҳарбий объектларни нишонга олаётганини таъкидламоқда.

Украина президенти ўз мурожаатида Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди ҳақида ҳам фикр билдирди.

"Бу музокаралар ҳудудимизни бомбардимон қилиш ва ўққа тутиш, шаҳарларимизни ўққа тутиш фонида бўлиб ўтди. Ўққа тутиш музокаралар жараёни билан бир пайтда бўлгани аниқ".

"Россия шундай оддий йўл билан босим ўтказишга уринаётганига ишонаман. Вақтни бой берманг, биз бундай тактикани қабул қилмаймиз. Одил музокаралар қачон бўлади, музокаралар чоғида бир томон иккинчисига ракета артиллерияси билан зарба бермаса. ", деди Зеленский.

Унинг қўшимча қилишича, Украина расмийлари музокараларнинг биринчи раунди натижаларини таҳлил қилиб, иккинчисига қандай ўтишни аниқлайди.

Байден Россиянинг ядровий ҳужумидан қўрқишга сабаб кўрмаётганини билдирди

АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг Украинага бостириб кириши манзарасида америкаликларнинг ядровий уруш бўлишидан хавотирланишига сабаб кўрмаётганини билдирди. Оқ уйда қилган чиқишидан кейин бунга оид берилган саволга Байден қисқа қилиб “йўқ” дея жавоб берган. Бу ҳақда The Hill нашри хабар қилди.

Россия ўзининг ядровий тийиб туриш кучларини 27 февраль куни ҳозирлик ҳолатига келтиргани ортидан Вашингтон ўзининг ядровий жанговар ҳозирлик даражасини ўзгартиришни режамаяпти, дея хабар қилди Reuters.

Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки MSNBC телеканалига берган интервьюсида АҚШ бу масала бўйича ўз баҳосини ўзгартирмаганини қайд этган.

“Аммо биз унинг (яъни Владимир Путиннинг – таҳр.) таҳдидлардан қандай фойдаланаётганини ҳам тўғри баҳолашимиз керак”, деган Псаки.

АҚШ Путиннинг хатти-ҳаракатларини Украинага нисбатан бундан буёнги агрессиясини оқлаш уриниши ўлароқ баҳоламоқда.

“Ядровий урушда ғолиб бўлмайди ва у ҳеч қачон бўлмаслиги керак. Биз ядровий қуролга оид провокацион риторика хавфли ва у хатога йўл қўйиш хатарини оширади, деб ҳисоблаймиз. Бундай баёнотлардан қочиш керак ва биз бу масала билан манипуляция қилмаймиз”, дейишган Оқ уй вакиллари.

Президент Жо Байден 28 февраль куни АҚШнинг иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан телефон сўзлашувлари ўтказиб, уларда нима қилиб бўлганда ҳам ядровий хатарнинг олдини олиш зарурлигини муҳокама қилган. Байден чақириғига Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Польша, Руминия ва Буюк Британия лидерлари, НАТО раҳбари ҳамда Европа Иттифоқининг юқори лавозимли амалдорлари қўшилган.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги ўз ядровий кучлари ҳамда Шимолий ва Тинч океани флоти кучайтирилган жанговар навбатчиликка ўтгани ҳақида баёнот тарқатган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG