Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:47
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Apple Россиядаги фаолиятини тўхтатди

Apple ширкати Кремль Украинага уруш очгани ортидан Россияда ўз маҳсулотларини сотишни тўхтатди. Бу ҳақда ширкат расмийларига таянган ҳолда ABC News хабар берди.

Apple, шунингдек, Россияда мобил тўлов тизими бўлган Apple Pay ва App Store тизимида Россиядан ташқари давлатларда Sputnik ва RTни блоклади.

Россия ҳарбийлари бомбардимон қилган Украинанинг Харьков ва Житомир шаҳарлари

Харьков

Житомир

Житомирдаги туғруқхона.
Житомирдаги туғруқхона.

Россия ҳарбийлари формасидаги шахслар Украина шаҳарларида талончилик қилаётгани тўғрисидаги видеолар тарқалди

Европа Иттифоқи 12 мартдан бошлаб Россиянинг 7 банкини SWIFT тармоғидан ўчиради. Булар ВТБ, "Россия", "Промсвязьбанк", ВЭБ.РФ, "Откритие", Новикомбанк, Промсвязьбанк, Совкомбанклардир.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG