Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:29

Руслар Путин бошлаган уруш оқибатларидан қўрқиб хорижга қочмоқда


“S7 Аirlines” санкциялар туфайли барча халқаро рейсларини бекор қилганидан сўнг, 5 март куни Москванинг Домодедово аеропортидаги йўловчилар.
“S7 Аirlines” санкциялар туфайли барча халқаро рейсларини бекор қилганидан сўнг, 5 март куни Москванинг Домодедово аеропортидаги йўловчилар.

Россиянинг Украинага бостириб кириши ўн минглаб ўрта синф россияликларни чет элга чиқиб кетишга мажбур қилди. Аммо Россияга қўйилаётган санкциялар сони тобора ортиб бораётгани сабабли, уларнинг борадиган жойлари ҳам кўп эмас.

Кўплаб Ғарб давлатлари Россия фуқароларига виза беришни чеклаган. Айни пайтда Россия авиакомпанияларига кўплаб Ғарб давлатлари ўз ҳаво ҳудудини ёпгани сабабли минглаб халқаро рейслар бекор қилинди.

3 март куни турмуш ўртоғи ва уч нафар ёш боласи билан Ўзбекистонга қочган Марина: “Тошкентга арзон нархда чипта сотиб олиш мумкин бўлгани учун кетдик.

Россия зиёлилари: Украинага қарши уруш, бу - шармандалик!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:04 0:00

Руслар Арманистон, Грузия ва Қирғизистон каби собиқ совет мамлакатларига, виза талаб қилмайдиган мамлакатларга боришмоқда. Туркия ўзининг тўғридан-тўғри рейслари, визасиз режим ва рус тилида сўзлашувчиларнинг кўплиги туфайли энг яхши манзил ҳисобланади. Кўпроқ молиявий имкониятга эга бўлганлар Бирлашган Араб Амирликларига кетмоқда.

Март ойи бошида президент Владимир Путин томонидан ҳарбий ҳолат жорий қилингани ҳақидаги миш-мишлар россияликлар орасида ваҳима қўзғади. Ҳарбий ҳолат эркакларнинг ҳарбий хизматга сафарбар этилиши, чегараларнинг ёпилиши, одамларнинг кундалик ҳаёти ва фаолиятига турли чекловлар қўйилишини англатади.

"Биз эртаси куни чегаралар ёпилишидан қўрқардик. Шундай қилиб, ҳамма нарсани – квартирамиз ва машиналаримизни қолдириб, самолётга ўтирдик", дейди Марина.

“Шошилиб қолганимиз учун тиш чўткаси ва совун каби энг оддий нарсаларни олишни ҳам унутдик”, дейди Қирғизистонга қочган Россия фуқароси Юлия Озодлик билан суҳбатда.

Юлия ва унинг қизи ҳозир Ўш шаҳридаги меҳмонхонада. Унинг сўзларига кўра, Ўшда вақтинча яшаётган яна бир қанча Россия фуқаролари кейин нима қилиш ҳақида ўйламоқда

Яков ўзини сиёсий фаол деб таърифлайди. Аммо бошқа минглаб сиёсатга қизиқмайдиган оддий россияликлар ҳам Россияни тарк этмоқда.
Яков ўзини сиёсий фаол деб таърифлайди. Аммо бошқа минглаб сиёсатга қизиқмайдиган оддий россияликлар ҳам Россияни тарк этмоқда.

Улардан бири урушга қарши намойишларда қатнашиб, сўнг Россияни тарк этган Яковдир. У яқинда Россия полицияси томонидан минглаб намойишчилар қаторида ҳибсга олинган. Уни 10 минг рубль (тахминан 105 доллар) миқдорида жарима тўлаганидан кейин қўйиб юборишган.

Яков ҳозирги ҳукумат даврида Россияда яшашни истамайди. Унинг сўзларига кўра, "уруш бошланганидан бери қонунлар тобора қаттиқлашмоқда" ва ҳукумат одамларнинг шундоғам чекланган эркинликларини янада қаттиқ назорат қилмоқда.

Янги реаллик

Руслар сўнгги йилларда ўрганиб қолган турмуш тарзидан бир неча кун ичида маҳрум бўлди. Янги санкциялар, саёҳат чекловлари, Ғарб компанияларининг Россиядан чиқиб кетиши, дебет ва кредит карталарининг тўхтатилиши ва ҳоказолар.

Ғарбнинг йирик дўконлари ёпилгач, рубль дарҳол қадрсизланди ва ўн минглаб одамлар бир кечада ишсиз қолди.

40 ёшли тадбиркор Александр Медведев рафиқаси ва уч фарзанди билан Туркияга кетди. “Биз нафақат болаларимиз, балки ўзимиз учун ҳам, қўлимиздан келганини ва ўзимиз хоҳлаган ишни эркин қилиш учун кетдик, – деди Медведев. – Бундан ташқари, мен бу бемаъни урушда жанг қилишни ва ўлиб кетишни хоҳламайман."

Янги россиялик муҳожирларнинг аниқ сони номаълум, бироқ баъзи маълумотларга ишонилса, 12 март ҳолатига кўра 200 мингдан ортиқ киши мамлакатни тарк этган.

Март ойи бошида Россиянинг “Коммерсант” нашри машҳур “Посошок” онлайн сайёҳлик агентлиги раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда, россияликлар бир томонлама чипта сотиб олишга шошилгани сабабли, айрим йўналишларга чипталар нархи кескин кўтарилганини маълум қилди.

Дубайга бир томонлама чипта нархи талаб юқорилиги сабаб тахминан 40 000 рублдан (360 доллар) 200 000 рублга (1800 доллар) кўтарилди. Истанбулга чипталар "беш баробар қимматлашди", деди агентлик раҳбари.

Россияликлар Тошкентда:Қўрқув ва шармандаликни ҳис этяпмиз!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:07 0:00

“Мен таниган кўп одамлар кетмоқда”, дейди 3 март куни турмуш ўртоғи ва фарзанди билан Туркияга учиб келган Елена Кнанпира.

Кнанпира турмуш ўртоғи билан Туркияда “бир-икки ой қолиб, иш қидиришни” режалаштирмоқда. Эр-хотин Туркияни доимий қолиш ёки учинчи давлатга кўчиб ўтишни хоҳлашлари ҳақида ҳали бир қарорга келмаган.

Тошкентдаги Марина ва унинг турмуш ўртоғи ҳам худди шундай дилеммага дуч келмоқда. Ёш ота-оналар тўнғич фарзандлари келаси йили Тошкентда мактабга боришини истисно қилишмади. “Биз фақат бир нарсага аминмиз, Путин ҳокимиятдан кетмагунича Россияга қайтмаймиз. У мамлакатимизни вайрон қилмоқда. Биз кетишга қарор қилиб, тўғри қилдик", деди Марина.

XS
SM
MD
LG