Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:20

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Оқ уй: Жо Байден Украинага боришга тайёр

АҚШ президенти Жо Байден
АҚШ президенти Жо Байден

АҚШ президенти Жо Байден Украинага ташриф буюришга тайёр. Бу ҳақда Оқ уй сайти маълумот тарқатди.

Оқ уй сайтида чоп этилган савол-жавобда Байден Украинага юқори лавозимли амалдорларни йўллаш қарори айни пайтда олинаётганини қайд этиб, ўзининг ҳам Украинага ташриф буюришга ҳозирлигини айтган.

Украина ва Россия расмийлари Херсон вилоятида ўзаро асир алмашишди

Асир алмашиш жараёни (иллюстратив сурат)
Асир алмашиш жараёни (иллюстратив сурат)

Украина Қуролли кучлари “Жануб” оператив қўмондонлиги маълумотига кўра, россиялик тўрт нафар асир беш нафар украиналикка алмаштирилган. Асир алмашув Украинанинг Херсон вилояти Посад-Покровское қишлоғи ҳудудида бўлиб ўтган.

Украинадаги манбалар маълумотига кўра, мазкур асир алмашишдан аввал “таранг музокаралар” бўлиб ўтган. Россия томони ҳали бу борада изоҳ берганича йўқ.

Франция ўз элчихонасини Львовдан Киевга қайтармоқчи

Франция Украинадаги ўз элчихонасини Львов шаҳридан Киевга қайтариш ниятида. Бу ҳақда “Франс-пресс” агентлиги хабар қилди.

Франциянинг Киевдаги элчихонаси Россия қўшинларининг Украинага бостириб кириши ортидан март ойи бошида Львовга кўчирилган эди.

“Бу кўчиш тез орада амалга ошади ва Францияга Россия томонидан 24 февралда бошлатилган урушга қарши туриш учун Украинага барча соҳаларда дастакни кучайтириш имконини беради”, дейилган 14 апрель куни Франция Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган баёнотда.

Россия Киевга яна ҳужум қилиш билан таҳдид қилди

Россия мудофаа вазирлиги кеча тунда Киев чеккасидаги ҳарбий нишонга қанотли ракеталар билан зарба берганини маълум қилди. Кремль Украинанинг Россия нишонларига қилган ҳужумларига жавобан Украина пойтахтига яна зарбалар берилишини айтди.

"Киевдаги нишонларга берилган ракета зарбаларининг сони ва кўлами Киев миллатчи режими томонидан Россия ҳудудида амалга оширилган ҳар қандай теракт ёки саботажга жавобан ортиб боради”, деди Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков.

Киевда жума куни кучли портлашлар эшитилди. Бу Россия қўшинлари шу ой бошида жануб ва шарқда жангларга тайёргарлик кўриш учун ҳудуддан чекинганидан бери содир бўлган энг йирик портлашлардан бири бўлди.

Портлаш садолари Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиз флотининг флагмани бўлган “Москва” кемаси қаттиқ шикастлангани оқибатида чўкиб кетгани ҳақида эълон қилганидан кейин бироз ўтиб эшитилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG