Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:25

Қирғизистон - Тожикистон чегараси: Қуролли кучлар ўртасида бир кунда икки марта отишма содир этилди


Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати 12 апрель куни Тожикистон билан икки марта отишма бўлгани тўғрисида хабар тарқатди.

Иккинчи отишма Бишкек вақти билан соат 21:17 (Тошкент вақти билан 20:17)да бошланган. Тожик аскарлари Қирғизистоннинг Достук қишлоғига миномётлардан ўқ отган. Отишма ярим соат давом этган.

Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати тарқатган хабарда таъкидланишича, бу вақтда қирғиз расмийлари бундан аввал Лайлак туманидаги Селкан овулида содир этилган отишма юзасидан музокара ўтказиш учун Тожикистонга борган эди.

“Воқеа жойига кучайтирилган тартибда етиб келган Тожикистон чегарачилари Қирғизистон ҳарбийларига қарата ўқ отишни бошлаган. Натижада икки томонлама отишма содир этилган. Бу отишма 30 дақиқа давом этган”,- дейилади қирғиз томони баёнотида.

Отишма оқибатида Қирғизистоннинг бир аскари яраланган. Отишма Бишкек вақти билан 22:15 (Тошкент вақти билан 21:15) да якунланган.

Бундан аввалроқ содир этилган биринчи отишмада Тожикистоннинг бир аскари яралангани хабар қилинган эди.

Ҳозирча Тожикистон ҳукумати чегарадаги отишма юзасидан расмий муносабат билдирмади.

Қирғизистон-Тожикистон чегараси узоқ йиллардан бери минтақадаги энг нотинч ҳудуд бўлиб қолмоқда. Сўнгги марта 27 январь куни икки давлат чегарасида бир неча соат давом этган отишма чоғида Тожикистон томонидан икки киши ўлган ва 10 киши яраланган. Қирғизистон эса камида 12 киши яраланганини билдирган.

Чегарада энг йирик тўқнашув 2021 йилнинг апрель ойи охирларида содир бўлди. У “Головной” сув тақсимлаш объекти жойлашган ҳудуд учун жанжалдан келиб чиққан. Бир неча кун давом этган қуролли тўқнашув оқибатида қирғиз томонидан 154 киши яраланди, 36 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди. Тожикистон ҳукумати эса расман 19 қурбон берганини ва 87 киши ярадор бўлганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG