Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:43

Россия Ғалаба байрамига тайёрланмоқда. Аммо байрам бу йил одатдагидек  ўтмайди


Қизил майдонда Ғалаба байрамига тайёргарлик репетицияси. Москва, май, 2022.
Қизил майдонда Ғалаба байрамига тайёргарлик репетицияси. Москва, май, 2022.

Украинадаги уруш сабаб келаётган душанба Москвадаги Қизил майдонда ҳар йилгидан камроқ рус танклари ва ҳарбий техникалар бўлади. Аммо байрам билан боғлиқ ватанпарварлик ҳиссиётлари ҳар доимгидек кучли бўлади, дея ёзмоқда Associated Press агентлиги.

Кремль Украинадаги жангларни “уруш” деб аташдан бош тортди ва уни “махсус ҳарбий операция” деб атади. Баъзи кузатувчиларнинг фикрича, президент Владимир Путин байрамдан фойдаланиб, Россиянинг миллий ишончини кучайтириш мақсадида бу операцияни ниҳоят уруш деб эълон қилиши мумкин.

Россияда Ғалаба кунининг аҳамияти

Совет Иттифоқи Иккинчи Жаҳон урушида 27 миллион кишини йўқотди. Россия уни Улуғ Ватан уруши деб атайди. Шаҳарлар ва қишлоқларни вайрон қилган уруш жуда катта изтироблар келтирди, миллат руҳиятида чуқур из қолдирди.

Ғалаба куни бутун постсовет тарихида камдан-кам учрайдиган воқеа бўлиб, Кремль бу байрамдан ватанпарварлик туйғусини рағбатлантириш ва Россиянинг глобал қудрат сифатидаги ролини кўрсатиш учун фойдаланиб келган.

Associated Press агентлигига кўра, бу йил парадда намойиш этилиши керак бўлган қурол-яроғлар хилма-хиллиги ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада камлиги ҳам Украинадаги оғир ҳарбий ҳаракатларни акс эттиради.

"Нео-нацистларга қарши кураш"

Путин Россияга таҳдид солаётган "неонацистлар"ни йўқ қилиш ниқоби остида Украина "демилитаризация қилиниши"ни эълон қилди.

Бу даъвони тасдиқлаш учун Путин ва рус расмийлари Украинанинг ўнг қанот гуруҳлари Иккинчи жаҳон уруши пайтида нацистлар томонида бўлган миллатчи етакчилар Степан Бандера ва Роман Шухевични мақтаб, нацист бўлинмаларининг рамзларидан фойдаланганига ишора қилади.

Украинанинг яҳудий президенти Владимир Зеленский Кремлнинг “денацификация” даъвоси устидан кулди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Зеленский ва Адольф Гитлер ўртасида гўёки ўхшашлик борлиги тўғрисидаги баёноти Исроилнинг кескин танқидига учради.

Россия армияси Киевдан олиб чиқилган кучларини қайта қуроллантириб, Донбассдаги энг қобилиятли ва тажрибали Украина қўшинларини йўқ қилиш мақсадида уларни Донбассга ташлади.

Аммо шарқдаги ҳужумлар Украинанинг мустаҳкам мудофаасига дуч келди ва Кремлнинг тезкор ғалабага бўлган умидларини пучга чиқарди. Россиянинг 9 майгача сезиларли ютуқларга эришиш нияти имконсизлиги кўринди.

Шу ҳафта берган интервьюсида Лавров: “Бизнинг ҳарбийларимиз ўз ҳаракатларини сунъий равишда бирон бир сана, жумладан Ғалаба куни билан боғламайди”, деди.

Россиядаги урушнинг қатъий тарафдорлари Кремлни чекланган миқдорда куч ташаганлигини танқид қилиб, умуммиллий сафарбарликка чақирди. Баъзи Ғарб расмийлари ва кузатувчиларининг фикрича, Путин 9 майда расман уруш эълон қилиши ва қўшинлар сонини ошириш учун умумий сафарбарлик эълон қилиши мумкин.

Украина разведка хизмати раҳбари Кирило Буданов душанба куни, Россия яширин равишда кенг кўламли сафарбарликка тайёргарлик кўра бошлаганини айтди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков чоршанба куни бу даъволарни "бемаънилик" деб атади ва рад этди.

Россия расмийлари Украинада фақат кўнгилли, шартнома асосидаги аскарлар жанг қилаётганини айтди.

Россия армиясида 1 миллионга яқин ҳарбий хизматчилар бор - улардан 400 минг нафари шартномавий ҳарбий хизматчилар. 147 минг нафари қуруқликдаги қўшинларда хизмат қилади. Ғарб расмийлари Россия босқинчи кучларининг дастлабки гуруҳини тахминан 180 000 киши деб ҳисоблаган эди.

Хотира ва қадрлаш куними ëки Ғалаба байрами?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:37 0:00

Агар уруш давом этса, Украинадаги операцияларни давом эттириш учун рус қўшинларида ҳарбийлар етишмай қолиши мумкин. Бу эса Кремлни ёмон тайёргарликдан ўтган ҳарбий хизматчиларга таянишга ёки заҳирадагиларни чақиришга мажбур қилади.

Кремль ҳозирда айнан шу кескин икки танлов олдида турибди. Бу жамоатчиликнинг норозилигини келтириб чиқариши ва сиёсий вазиятни беқарорлаштириши мумкин.

XS
SM
MD
LG