Линклар

Шошилинч хабар
30 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:11

Отабек Тошев, иқтисодчи


Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

"Афсуски юртдошларимизнинг кўпчилиги Россиянинг тарафини олаяпти. Бу жуда ачинарли ҳолатдир.

Ўзбекларни икки лагерга Путинни қўллаётганлар, қаршиларга бўлиниб қолганлигини асосий сабаби кейинги авлод дунёқараши бир қолипда қолиб кетди, натижада ўта тор фикрлайдиган катта қатлам пайдо бўлди.

Россиянинг Украинага бостириб киришини оқлаётганлар миясини Россия ТВсининг бир ёқлама пропагандаси ювган эканлигини кўришимиз мумкин.

Айнан шундайлар Путинни босқинчилик урушини кўтаринкилик руҳи билан қўллаб-қўвватламоқда.

Ҳақиқатдан ҳам Россия ТВси ОАВ воситалари воқеаларни бузиб кўрсатиш ва тарғибот қилишда жуда ўстаси фаранг!

Россиянинг ахборот тарқатувчи телеканалларини республика ҳудудида ўчириш вақти келди.

Хориж тилларидан фақат рус тилини биладиган Собиқ Иттифоқ аҳолисининг бир қисми, жумладан, юртдошларимизнинг катта қисми мана шу пропаганда туфайли Россияпарастга айланган.

Путин Россияси мутлақо мустақил бўлган давлатга кенг кўламли қароқчиларча уруш бошлади. Қайси томондан қаралганда ҳам Россия босқинчидир.

Босқинчига бошқача муносабатда бўлмаслик керак! Шундан келиб чиқадиган бўлсак албатта эрксевар, жафокаш Украина халқи томонидаман.

Украинага қилинган уруш биринчи навбатда инсонийлик, озодлик, мустақилликка қарши қилинган ҳаракатдир.

Бир сўз билан айтганда эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги курашдир.

Албатта Путиннинг босқинини қоралашда прагматик ёндошиш керак! Аммо ҳар қанча холис бўлишга интилмайлик босқинчини оқлаб бўлмайди.

Путин Россияси ҳозир тўхтатилмаса, эрта бир кун Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳам қайсидир бир услубда забт этилади.

Ўз қардоши Украин халқига раҳм-шавқат қилмаган шовинист бизга раҳм қиладими?

Ҳатто Харков ахолисининг аксарият катта қисми рус тилида гапирувчи одамлар бўлсада, Путин буларга ҳам шавқат қилмади, тинч инсонлар устига бомба ташлаб минглаб одамларни ўлишига сабабчи бўлди.

Ахир у, рус дунёсининг ҳимоячиси қилиб ўзини кўрсатаётган эди-ку.

Қалбида заррача меҳр-муҳаббат бўлмаган, ўз худбин ҳис-ҳаёжонлари асрига айланган кимсани аслида миллати бўлмайди, бундайлар ўзларини қабих мақсадларига етишиш йўлида юз минглаб одамларни бир восита сифатида фойдаланади.

Мана шунинг учун ҳам тараққийпарвар дунё жабр кўрган Украин халқи томонида туриб астойдил қўллаб-қувватламоқда.

Назаримда Путин охиригача боради, ўзини худбин мақсадидан воз кечмайди у, фақат совуқ кучни тан олади.

Шунинг учун ҳам кучга, куч билан жавоб бериш керак! Қайси томондан қаралганда ҳам у, босқинчи ҳеч ҳам энди ўзини оқлай олмайди.

Агар Украин халқи юртини мардоновор ҳимоя қилиб муносиб қаршилик кўрсата олса, Путин Россияси нафақат шармандаларча мағлубиятга учрайди, балки мисли кўрилмаган инқирози бошланади".

XS
SM
MD
LG