Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:56

Афзал Рафиқов, Ўзбекистон халқ артисти


“Албатта яхши, мажбур бўлди Россия. Россияни мажбур қилишди. Украинада фашизм туғиляпти. Европада! Буни Европа тан олмади. Америка тан олмади. Кечирасизу, Украинани к...тига пахта қўйишди. Мақсад, Россияни ҳозирги бўлаётган ишларга мажбурлаш ва ниятига етди. Шу менинг муносабатим, жуда тўғри иш бўляпти.

Албатта, уруш доим ёмон нарса, урушнинг бети қурсин. Лекин мажбур бўлгандан кейин нима қилсин, ҳаётда ҳам баъзан муштлашишга тўғри келадику. Россиянинг ғалаба қозонишига мен ишонаман. Россия ҳақ!

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

XS
SM
MD
LG