Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:09

Носир Зокир, журналист


2000 йил Путин ҳокимиятга келган пайти ҳамкасбларимга "энди Россия 37-йил томон кетади" деган эдим. Чунки совет КГБсининг ходими ҳеч қачон демократия тарафдори бўлмайди. Айтганим бўлди, у биринчи ишини хусусий телеканал "НТВ"ни бир кунда давлат телевидениесига айлантиришдан бошлади.

Бир мустақил давлатга қурол билан бостириб киришни ҳеч қандай баҳона билан оқлаб бўлмайди. Тарихга назар ташласак, Россия давлат сифатида барпо бўлгандан бери фақат босқинчилик билан шуғулланганига гувоҳ бўламиз.

Мени ташвишга солаётгани, биринчидан, Ўзбекистондаги давлат идораларида ишлаётган амалдорларнинг тахминан ярмидан кўпи ҳамон Россия тарафдори бўлиб қолаётгани. Иккинчидан, халқимизнинг бир қисми Россия ахборот воситалари таъсирига тушиб қолгани.

Каримов аҳён-аҳёнда Россия сиёсатига қарши гапиравердию, лекин Ўзбекистонда Россия ОАВларининг ёйилишига кенг имкон яратиб берди. Бунга қўшилиб, Ўзбекистоннинг ўзидаги ОАВларини эркин эмаслиги, фақат битта шахсни улуғлаши, айниқса, мустақиллик арафасида ва ундан кейин туғилган болаларимизни россияпараст қилиб ўстирди. Унинг устига ишсизлик халқнинг Россияга қарамлигини янада кучайтирди.

Менимча, Ўзбекистон ҳукумати иложи борича Россия билан алоқада масофа сақлаши ва асосан Туркий давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлаб бориши зарур.

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

XS
SM
MD
LG