Озодлик радиоси миграция масалаларига бағишланган янги лойиҳа-Central Asia Migrant Media учун вакансия эълон қилади.
Биз ижтимоий медиа бўйича муҳаррир излаяпмиз.
Вакансия: (инглиз тилида)
https://www.rferl.org/jobs/detail/BKYB024-2201.html
Форма: (инглиз тилида)
https://apply.teamio.com/public/respond?vacancy=1592909986&rps=202
Вакансия талаблари билан қуйида батафсил танишишингиз мумкин:
Ижтимоий медиа муҳаррири (Бишкек, Қирғизистон)
Танлов муносиб номзод аниқлангунича очиқ
Топшираётганда вакансия рақамини қўйишни унутманг: BKYB024-2201
Ижтимоий медиа (ижтимоий тармоқлар) муҳаррири рақамли медиа бўйича бош муҳаррирга ҳисобот беради ҳамда Озодлик радиосининг ижтимоий тармоқ саҳифалари ҳамда ушбу платформаларда аудитория билан мулоқотни мувофиқлаштириш, таҳрирлаш ва умуман бошқарув учун масъулдир. Ушбу лавозимни эгаллаган шахс янги медиа ва рақамли ташаббусларда етакчи роль ўйнайди ва контентни ёйиш учун масъул бўлади.
Ижтимоий медиа муҳаррири Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистондан меҳнат муҳожирларининг ҳикояларини ҳамда миграция билан боғлиқ янгиликларни ёритишга қаратилган «Марказий Осиё Мигрант Медиа» (Central Asia Migrant Media) лойиҳасининг бир қисмидир.
Вазифалар
- Тегишли платформаларда, жумладан, YouTube, Facebook, Instagram, Twitter, VKontakte, OK, Telegram ва бошқа ижтимоий медиалар учун мўлжалланган қизиқарли ҳикояларни мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқиш;
- Барча платформаларда улашилаётган контент таҳририят стандартларига мос келиши ҳамда нашрдан олдин улар синчковлик билан текширилиши ва таҳрирланишини таъминлаш;
- Янгиликлар, фойдаланувчилар яратадиганган контент (инглизча User Generated Content) ва таҳририй жиҳатдан мувофиқ суҳбатларни кузатиб бориш;
- Тегишли платформаларда фаолликларни мунтазам равишда кузатиш ҳамда тезкор улашиш;
- Ижтимоий медиа ва платформаларда энг сўнгги трендларни аниқлаш ҳамда ҳамкасблар билан келишган ҳолда янги платформаларда уларни янгича ҳикоя қилиш йўлларини синаб кўриш;
- Озодлик радиосининг Рақамли стратегия бўйича жамоаси билан ҳамкорликда жамоанинг иш тажрибасини бутун ташкилот билан фаол улашиш ҳамда ҳисоблар, жараёнлар ва натижаларни асосий кўрсатмалар ва умумий стандартларга мувофиқлаштириш;
- Ижтимоий платформаларда реклама имкониятлари бўйича Маркетинг жамоаси билан алоқа ўрнатиш, уларга таҳририятнинг устувор вазифаларига мувофиқ бўлган маркетинг кампанияларини амалга оширишда ёрдам бериш;
- Ижтимоий медиа продюсерлари ҳамда мухбирлар малака ошириши, ўз мақсадларини белгилаши, касбий ривожланиши ва фаолиятини қўллаб‑қувватлаш;
- Лозим бўлганда ёзиш, таҳрир қилиш ва продюсерлик вазифаларини ўз зиммасига олиш;
- Берилган бошқа тегишли топшириқларни бажариш.
Таълим
- Журналистика ёки тегишли соҳада бакалавр даражаси. Ушбу соҳадаги тажрибага афзаллик берилади.
Иш тажрибаси
- Ижтимоий тармоқларда 5+ йиллик тажриба;
- Рақамли журналистика бўйича хабар/янгилик ташкилотида 5+ йиллик тажриба;
- Кўп маданиятли ёки кўп миллатли муҳитда ишлаганлик тажрибаси; ёки хорижда, айниқса, Озодлик радиоси фаолият юритадиган ҳудудларида яшаганлик ва ишлаганлик тажрибаси;
- Номзод бошқарув тажрибасига эга бўлиши шарт.
Қобилиятлар
- Янгиликларни аниқлай билиш;
- Жамоада ишлай олиш;
- Рақамли журналистикада муваффақият кўрсаткичларини тушуна билиш;
- Ижтимоий медиа билан ишлаш маҳорати;
- Хабар ёзиш ва таҳрирлай олиш;
- Марказий осиёлик муҳожирлар билан боғлиқ воқеалардан яхши хабардорлик;
- Tweetdeck, Crowdtangle, Socialbakers каби воситаларни ишлата билиш;
- Қисқа муҳлатда, бир вақтнинг ўзида бир неча вазифани бажара олиш, устувор вазифаларни танлай олиш;
- Турли вазиятлар, турли шахслар ёки гуруҳларга мослаша олиш ҳамда самарали ишлай олиш; бирор масала бўйича турли ва қарама-қарши нуқтаи назарларни тушуна билиш ва баҳолай олиш, вазият ўзгаришига қараб ёндашувни мослаштириш ҳамда ишхона ёки иш талабларидаги ўзгаришларни осон қабул қилиш;
- Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий вазиятлар ва халқаро муносабатлар ҳақида таълим, тадқиқот, тажриба, саёҳат ёки бошқа йўллар орқали олинган кенг билим;
- HTML ва видео таҳрирлашни билиш устунлик беради.
Тиллар
- Ўзбекча – мукаммал
- Русча – мукаммал
- Инглиз тили – иш жараёнида қўллаш даражасида маъқулланади
Агар сизда мазкур лавозимга қизиқиш бўлса, бизга ўз резюменгизни ҳамда инглиз тилида ёзилган мотивация хатини юборинг.
Ҳозироқ топширинг
Озодлик радиоси эфирга узатиладиган ҳудудлардаги ходимларнинг маошлари маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва рақобатбардошдир. Озодлик радиоси эфирга узатиладиган ҳудудларда ходимларга бериладиган имтиёзлар маҳаллий меҳнат қонунчилигига мувофиқдир.
Эслатма: Ўзгарувчан операцион муҳитдан келиб чиқиб, Озодлик радиоси интервью тайинламаслик ёки муайян бўш иш ўринлари учун иш тавсифини ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Биз ҳақимизда
Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) қароргоҳлари Чехиянинг Прага ҳамда АҚШнинг Вашингтон шаҳарларида жойлашган, Россия, Марказий Осиё, Афғонистон ҳамда Марказий ва Шарқий Европада 21 та бюрога эга халқаро ахборот ташкилотидир. 23 мамлакатда 27 тилда фаолият юритадиган Озодлик радиоси дунёдаги энг кенг қамровли хабар ташкилотларидан бири бўлиб, оммавий ахборот воситалари эркинлиги таҳдид остида бўлган ёки бир йўла тақиқланган мамлакатларда масъулият билан ҳозирланган, фактларга асосланган янгиликларни тақдим этади. Эрон ва Покистондан тортиб, Венгрия, Украина ва Озарбайжонгача Озодлик радиоси журналистлари томошабинларга улар маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан доим ҳам ололмайдиган маълумотларни, хусусан, цензурасиз маълумотлар ва очиқ мунозараларни тақдим этадилар. Интернет, телевидение ва радио платформалари орқали репортаж тарқатадиган Озодлик радиоси контенти ҳафтасига 38,1 миллион кишига етиб боради. Озодлик радиоси хусусий нотижорий ташкилот бўлиб, АҚШ Конгресси томонидан АҚШ Глобал медиа агентлиги орқали молиялаштирилади. Озодлик радиоси таҳририяти мустақиллиги АҚШ қонунлари билан ҳимояланган.
Озодлик радиоси стандартлари ҳақида батафсилроқ мана бу линк орқали маълумот олишингиз мумкин: