Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:38

Конституциявий ислоҳот: Мирзиёев 2040 йилгача президент бўлиб қолиши мумкин


64 яшар Шавкат Мирзиёев 2016 йилда президент лавозимини эгаллагунича 13 йил мамлакат ҳукуматига раҳбарлик қилган
64 яшар Шавкат Мирзиёев 2016 йилда президент лавозимини эгаллагунича 13 йил мамлакат ҳукуматига раҳбарлик қилган

Ўзбекистонда президент ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш таклиф этилмоқда.

Бу – Конституцияни ўзгартириш бўйича қонун лойиҳасига киритилган.

Лойиҳа Ўзбекистондаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати нашри ҳисобланган “Халқ сўзи” газетасида 25 июль куни эълон қилинди.

Ўзбекистон Сенат раҳбарининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ўтган ҳафта мамлакат конституциясига киритилган ўзгартиришлар амалдаги президент Шавкат Мирзиёевнинг аввалги президентлик муддатини "нолга тенглаштириши"ни ҳам айтганди.

"Президентимиз бу имконият ва ҳуқуқдан фойдаланадими, фойдаланмайдими, бу биринчи навбатда ушбу шахсга ҳавола. Бу шахсни кўрсатадиган сиёсий партияга ҳавола. Лекин бу ҳақ-ҳуқуқ у кишида бўлади", - деганди Содиқ Сафоев "Kun.uz" нашри мухбири билан суҳбатда.

Конституцияга ўзгаришлар маъқуллангани тақдирда, жаноб Мирзиёев, истаса, 2040 йилгача президентлик амалида қолиши мумкин бўлади.

64 ёшли Шавкат Мирзиёев 2016 йилда президент лавозимига киришган. Ўтган йилнинг октябр ойида у иккинчи ва охирги муддатга сайланганди.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти сайловларда ҳақиқий рақобат йўқлиги, янги ва мухолиф партияларнинг рўйхатдан ўтишига рухсат берилмаганини танқид қилган.

Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримов 2016 йил сентабрида вафот этгунига қадар Конституцияга ўзгартириш киритиш йўли билан тўрт марта президент этиб сайланди ва референдум орқали президентлик муддати узайтирилганди.

Конституцияга навбатдаги ўзгартириш киритиш ташаббусини президент Мирзиёев ўтган йилнинг 7 декабрь куни кўтарган эди.

Шавкат Мирзиёев илк маротаба иқтидорга келганидан сўнг конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини рағбатлантирганди.

Жумладан, 2017 йилда конституцияга суд тизимини модернизация қилишга йўналтирилган, 2019 йилда эса “ҳукумат ва унинг ҳисобдорлигини демократиялаштириш”га қаратилган тузатишлар киритилди.

2021 йилда президентликка қайта сайланганидан сўнг ҳам Шавкат Мирзиёев мамлакатга конституциявий ислоҳотлар зарурлигини таъкидлаган.

Ўтган йилнинг 7 декабрь куни Конституция куни муносабати билан "Ўзбекистон халқига табриги"да президент Мирзиёев мамлакат асосий қонунига ҳозирга қадар 7 марта ўзгартиришлар киритилганини айтди ва уларни "демократик ислоҳотлар" зарурати билан тушунтирди
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясига шу пайтгача 16 марта ўзгартиришлар киритилган.

XS
SM
MD
LG