АҚШ Сенати Давлат департаментини Россияни “терроризм ҳомийси” сифатида тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.
Ҳужжатда айтилишича, бундай қарорга, хусусан, “Иккинчи Чечен уруши даврида тинч аҳолига қарши террор кампанияси”, 2014 йилдан бери Донбассдаги сепаратистларни қўллаб-қувватлаш, “Суриядаги бегуноҳ фуқароларга қарши ҳужумлар”и сабаб бўлган.
“Чеченистон, Грузия, Сурия ва Украинада Россия ҳужумлари сон-саноқсиз бегуноҳ эркаклар, аёллар ва болаларнинг ўлимига олиб келди”, дейилади ҳужжатда.
Киев аввалроқ дунё ҳамжамиятини Россияни терроризмга ҳомий давлат сифатида тан олишга чақирган эди. “Украина чақириғини қўллаб-қувватлаган АҚШ Сенатга миннатдорчилик билдирамиз, Россия террорчи давлат” , деди Украина президенти маъмурияти раҳбари Андрей Ермак.