Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:28

ШҲТ давлат лидерлари Самарқандда йиғилди

Ўзбекистонда 15−16 сентябрь кунлари Самарқандда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитига ҳозирлик кўрилмоқда.

ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон ва Эрон аъзо давлатдир. Афғонистон, Монголия ва Беларусь ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Бу саммит доирасида қатор кўп томонлама ва икки томонлама учрашувлар белгиланган. Бу учрашувларда ШҲТ ҳудудидаги давлатлар ўртасида иқтисодий, молиявий ва инвестициявий ҳамкорликни кучайтиришни кўзловчи битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Аммо бу ерда асосий хавотир - Украинага босқини ортидан мислсиз санкциялар остида қолган Россия банклари ва молиявий институтлари билан ҳамкорлик ҳамда бунинг ортидан Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистонга иккиламчи санкциялар қўлланиши эҳтимолидир.

Самарқанддаги ШҲТ саммитига тайёргарлик тўрт йил олдин бошланган.

Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилган ва вилоят ҳокимлигига 5 йилга 2 фоизлик 25 млн АҚШ долларига тенг эквивалентдаги кредит ҳам берилган эди.

Ўзбекистон 2016 йилда ҳам Шанхай Ҳамкорлик Саммитига мезбонлик қилган.

Путин, Си Цзиньпин ва бошқалар: Дунё раҳбарлари Самарқандга нима учун йиғилмоқда?

Самарқандда 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида Озарбайжон-Арманистон ҳамда Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги можароларга ечим топиладими? Озодлик мухбири Сарвар Усмон бунга оид масалаларни ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан муҳокама қилди.

Си Цзиньпиннинг Самарқандга ташрифи доирасида Ўзбекистон билан ХХР ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг 15 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган музокараларидан сўнг икки давлат раҳбари Қўшма баёнот имзолашган.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбир чоғида икки давлат ўртасида 15 та ҳужжат имзоланган:

– “Яшил” тараққиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида меморандум;

– Фойдали қазилмаларни ўзлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Қурилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– 2022-2025 йилларда маданий алмашинув дастури;

– Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Самарқанд вилояти ва Шаньдун провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;

– Тошкент вилояти ва Чунцин мегаполиси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;

– Бухоро вилояти ва Юньнань провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;

– Бухоро ва Куньмин шаҳарлари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим шулар жумласидандир.

Қайд этилишича, Ўзбекистон билан ХХР ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка доир умумий қиймати 15 миллиард долларлик келишувларга эришилган ва битимлар имзоланган.

Ҳужжатларни имзолаш тадбиридан сўнг Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга “Олий Даражали Дўстлик” орденини тантанали равишда топширган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этадиган давлат раҳбарларининг барчаси 15 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига етиб келишди. Шу куни улар иштирокида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилди, ҳужжатлар имзоланди. Бу борада президент матбуот хизмати томонидан ёйинланган видеолардан бири будир:

Шундан сўнг саммит меҳмонлари бўлган давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари томонидан “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида дарахтлар экилган.

Оқшом пайти саммит меҳмонлари Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасини зиёрат қилишган.

Кейин Самарқандга етиб келган лидерлар шарафига Ўзбекистон президенти номидан қабул маросими уюштирилиб, зиёфат берилган. Маросим сўнгида отилган мушаклар эса ШҲТ саммити бошланганининг даракчиси бўлган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG