Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:23

Қирғизлар Кампиробод Ўзбекистонга берилаётганидан норози


Кампиробод сув омбори
Кампиробод сув омбори

Ўтган ҳафта охирида Қирғизистонда 20 дан ортиқ фаоллар тартибсизлик қўзғатиш айблови билан қамоққа олинди.

Ўзбекистон билан чегара борасидаги баҳсли келишувга қаршилиги учун собиқ хавфсизлик раҳбарларидан тортиб ҳуқуқ ҳимоячиларигача бўлган бир қатор шахслар ҳибсга олинган.

Бу келишув ўн йил олдин раҳбарлари бир-бирини кўришга кўзи бўлмаган икки давлат учун муҳим воқеа бўлди. Бироқ мазкур келишув Қирғизистонни Кампиробод стратегик сув омбори устидан назоратдан маҳрум қилади.

Сув омбори жойлашган Ўзган туманида келишувга қарши норозиликлар бир йилдан кўпроқ вақтдан бери, келишув муҳокама қилингандан буён бўлиб келади.

Танқидчилар фикрича, Ўзбекистон тўғон сувидан фойдаланиши, бироқ сув омбори ерлари Қирғизистоннинг бир қисми бўлиб қолиши керак.

22 октябрь куни “Кампирободни ҳимоя қилиш” жамоат кенгаши тузилди.

Қирғизистон Омбудсмани Атир Абдураҳматова 21 нафар шахс ҳибсга олинганидан хабардор эканлигини айтиб, бу давом этишидан хавотир билдирди.

Ички ишлар вазирлиги “оммавий тартибсизлик уюштиришга” тайёргарлик айблови билан тергов олиб борилаётганини маълум қилди.

Фаол Динара Ошурахунованинг Озодликка айтишича, ҳибсга олинганларнинг кўпчилигига бу иш бўйича аллақачон айблов қўйилган. Улар айбдор деб топилса, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Президент Садир Жапаров ва унинг иттифоқчиси, Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев учун Кампиробод сув омбори оғир нуқта.

Бунинг сабаби шундаки, бу муаммо улар икки йил аввал сиёсий инқироз пайтида ҳокимият тепасига келганда тугатилган эди.

Садир Жапаров ва Қамчибек Ташиев 2012 йилги мухолифат митингида
Садир Жапаров ва Қамчибек Ташиев 2012 йилги мухолифат митингида

Ер, сув ва фойдали қазилмалар мавзуси Қирғизистондаги сиёсий популистлар учун асосий восита бўлиб келган. Бир вақтлар ҳукумат мухолифлари сифатида бундан фойдаланган иттифоқчиларнинг ўзлари эндиликда бу муаммога дуч келмоқда.

Ўзганлик фаол Нурсултон Оқилбекнинг Озодликка айтишича, ҳукумат ўтган йили Қирғизистон ҳудудидаги сув омбори Ўзбекистон назоратига ўтишини белгилайдиган келишувга эришишдан олдин маҳаллий аҳоли билан маслаҳатлашмаган.

24 октябрь куни ўнлаб фаоллар Бишкекда чегара келишуви ва ҳибсга олишларга қарши намойишга чиқди.

Ҳукуматни қўллаб-қувватлашга бағишланган шундай ҳажмдаги митинглар Ўзган ва Жалолободда ҳам бўлиб ўтди.

Жапаров ҳибсга олинганлар ҳақида тўхталиб, суд жараёнига аралаша олмаслигини, лекин улар судланган тақдирда президент томонидан афв этиш масаласини кўриб чиқилиши мумкинлигини билдирди.

Фаоллар ва сиёсатчилар Кампирободдан "ҳокимиятга қарши чиқиш учун баҳона" сифатида фойдаланишмоқда, деган Садир Жапаров "Кабар" давлат нашрига берган интервьюсида.

Жапаровнинг ўзи ҳам 2020 йилнинг октябрь ойидаги президентликка кўтарилган сайловга қадар уч йил қамоқда ўтирган.

Жапаров ўзининг қамоққа олиниши уюштирилганлигини ва бу Қирғизистондаги энг йирик “Қумтор” олтин конини бошқараётган хориж ширкатига қарши чиққани учун жазо эканлигини таъкидлаб келади.

"Икки дўст" сифатида танилган Жапаров ва Ташиев Бишкекда
"Икки дўст" сифатида танилган Жапаров ва Ташиев Бишкекда

2022 йил апрель ойида Халқаро Республикачилар институти томонидан ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, аҳолининг 85 фоизи мамлакатнинг ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаган.

Жорий йилнинг август ва сентябрь ойларига келиб эса бу кўрсаткич 76 фоизга тушди.

Аммо Жапаровнинг муаммоси фақат Кампиробод эмас.

Ҳукумат Қумтор кони устидан назоратни қўлга олганидан кейин бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач – президент ва унинг жамоаси конда шаффофлик йўқлиги сабабли кескин танқидга учрамоқда.

Йирик темир конидан Хитой олдидаги қарзларни тўлаш воситаси сифатида фойдаланиш эса ҳукумат учун яна бир бошоғриғи бўлиши мумкин.

Август ойида 19 ёшли блогер Ирис Жекшеналиев президентнинг Жетим-Тоо конини ўзлаштириш режаларига қарши видеороликни эълон қилганидан кейин оммавий тартибсизликларни қўзғатганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Ўшанда суд мажлисида Жекшеналиев журналистлар билан суҳбатда истеҳзо билан “Мен Жапаров ўтирган камерада ўтирибман” дея таъкидлаган.

Форум

XS
SM
MD
LG