Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:57

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:49 28.11.2023

Британия Мудофаа вазирлиги: Сўнгги олти ҳафта ичида урушда рус ҳарбийлари орасида энг кўп қурбон бўлгани қайд этилди

Сўнгги олти ҳафта ичида Россия, эҳтимол, кенг кўламли урушда рус ҳарбийлари орасида энг кўп қурбон бўлганини қайд этди. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазирлигининг кундалик разведка ҳисоботида айтилади.

Ҳисобот Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига асосланган. Муаллифларнинг таъкидлашича, улар Украина армиясининг методологиясини тасдиқлай олмайдилар, аммо "агар биз ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг умумий сонини олсак, бу қийматлар тўғри келади".

Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, сўнгги бир ярим ой ичида Россия томони кунига ўртача 931 кишини йўқотган. Бу, эҳтимол, бутун уруш давомидаги энг юқори кўрсаткичдир. Бунгача Россия учун “энг ҳалокатли ой” 2023 йил марти бўлган. Кейинчалик рус қўшинлари Бахмутга яқинлашди ва кунига ўртача 776 кишини йўқота бошлади. Буюк Британия Мудофаа вазирлигига кўра, ҳозирги оғир йўқотишлар Россиянинг Авдеевкага ҳужуми билан боғлиқ.

19:05 27.11.2023

Зеленский - Европанинг энг нуфузли шахси

Политико нашри маълумотларига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский 2023 йилда Европадаги энг нуфузли шахс деб тан олинди.

19:02 27.11.2023

Севастополда бўрон пайтида аквариумда 800 га яқин жонвор ўлди

Аннексия қилинган Севастополда кучли бўрон туфайли Аквариум музейида 800 га яқин жонивор нобуд бўлди.

"Тўққизта аквариумда яшаган саккиз юзга яқин ҳайвонларнинг ҳаммаси нобуд бўлди. Барча жиҳозлар: насослар, вентиляция ишдан чиқди. Бинога катта зарар етказилди", деди Юрий Кравцов, музей директори.

Ҳайвонлар Музей залини сув босиши натижасида нобуд бўлгани айтилди.

Бу эса Сочидаги вазият:

18:57 27.11.2023

Фронтда режиссёр Олег Сенцов яраланди

Украина Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиси ва таниқли режиссёр Олег Сенцов шу йилнинг сентябр ойида Авдеевкани ҳимоя қилишда давом этаётган ҳужумда иштирок этди. 19 октябр куни Сенцов ўз бошқараётган гуруҳи Авдеевский йўналиши бўйича руслар ҳужумига қарши амалиёт ўтказгани видеосини эълон қилди.

Режиссёрнинг сўзларига кўра, унинг гуруҳи душман хандақларини эгаллаб олишга муваффақ бўлган ва улар дарҳол икки йўналишда ҳужумни давом эттирган. Унинг сўзларига кўра, жанг давомида 13 украин ҳарбийсидан учтаси яраланган. Шу жумладан Сенцовнинг ўзи ҳам.

Бу режиссёрнинг биринчи жароҳати эмас. Сенцов Гуруҳи қамалдан чиқишга муваффақ бўлди.

Қримда туғилган Сенцов 2014 йилнинг мартида Қрим Россия томонидан аннексия қилинишига қарши чиққан эди. Режиссёр 2014 йилнинг майида Қримда қўлга олинганидан кейин, Россия суди уни 20 йилга кесган эди. 5 йилдан кейин Сенцов Россия ва Украина орасида асирлар билан алмашиш доирасида озод этилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG