Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:50

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:01 28.11.2023

Украина бош разведкачиси Будановнинг рафиқаси заҳарланди

Марианна Буданова
Марианна Буданова

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (ГУР) бошлиғи Кирилл Будановнинг рафиқаси Марианна оғир металлдан заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди, дея хабар бермоқда Украинанинг “Бабел” нашри разведкадаги манбага таяниб.

"Ушбу моддалар кундалик ҳаётда ёки ҳарбий ишларда ҳеч қандай тарзда ишлатилмайди. Уларнинг мавжудлиги маълум бир одамни қасддан заҳарлашга уринишдан далолат бериши мумкин", дейилади нашр хабарида.

Нашрнинг ёзишича, Марианна Буданова соғлиғи узоқ вақт ёмонлашганидан сўнг касалхонага ётқизилган, у ҳозир даволаниш курсини тугатмоқда ва кузатув остида. Воқеа қотилликка уриниш сифатида текширилмоқда, дея таъкидлайди журналистлар.

Ҳозирча бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ.

18:59 28.11.2023

Одессада бўрондан 5 киши ҳалок бўлди

Украина президенти Одесса вилоятида кучли қор бўронида қурбонлар борлигини маълум қилди.

"17 та вилоятда деярли 1500 та аҳоли пункти электр энергиясидан узилди. Энергетиклар ҳамма жойда электр таъминотини тиклаш устида ишламоқда. Тез орада ҳар бир шаҳар ва қишлоқда электр таъминоти тикланади. Давлат Фавқулодда вазиятлар хизмати кечаю кундуз ишламоқда. Миллий полиция ва Миллий гвардия ҳам ёрдам бермоқда. Ҳар бир ҳудудда об-ҳаво шароити туфайли қурбонлар бўлмаслиги учун барча имкониятларни ишга солиш зарур. Афсуски, айни дамда қурбонлар бор. Энг кўп Одесса вилоятида - беш киши ҳалок бўлди. Оила ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Камида 19 киши жароҳат олди", деди Зеленский.

Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати одамларни тоғли ҳудудларга саёҳат қилишдан тийилишга чақирди.

18:55 28.11.2023

Кучли қор бўрони Украинага қимматга тушди

Минглаб енгил ва юк машиналари қор кўчкиси остида, юзлаб аҳоли пунктлари электр энергиясиз қолди, ўндан ортиқ йўллар тўсиб қўйилди. Бир неча кишининг жасади топилгани айтилмоқда.

Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, сув тошқинини бартараф этишга 1200 дан ортиқ қутқарувчи жалб қилинган. Украина ички ишлар вазирига кўра, мамлакатнинг жанубий ва марказий қисмлари энг кўп зарар кўрган.

Айни пайтда ўн минглаб қўшинлар Россия билан урушнинг олдинги сафларида қолмоқда.

Украина ҳарбийларининг тахминларича, Москва жорий қишда Украинанинг энергетика тизимига ҳужумни кучайтиради ва мамлакатни совуқ билан енгишга ҳаракат қилади.

Расмийларнинг айтишича, Россия назорати остидаги Қримда ярим миллионга яқин одам электрсиз қолган.

Россия томонидан тайинланган ҳукумат душанба куни фавқулодда ҳолат эълон қилди ва бир киши ҳалок бўлгани, ўн киши яралангани ва юзлаб одамлар эвакуация қилинганини маълум қилди.

18:52 28.11.2023

Ўтган кун: ҳарбий ҳисобот

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг 28 ноябр куни эрталабки ҳисоботига кўра, сўнгги 24 соат ичида фронтда 84 та ҳарбий тўқнашув содир бўлган. Россия қўшинлари Донецк вилоятидаги Авдеевкага ҳужум қилишда давом этмоқда ва сўнгги кунларда улар у ердаги саноат зонасининг бир қисмини эгаллашга муваффақ бўлишгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Украина Қуролли кучларининг Таврида гуруҳи вакили Александр Штупуннинг сўзларига кўра, рус қўшинлари Авдеевка яқинида 10-20 кишидан иборат кичик гуруҳларда ҳужумларни олти йўналишда олға сурмоқда. Энг шиддатли жанглар кокскимё заводида кечмоқда, деди Штупун.

Украина томони Россиянинг Лимандаги 12 та, Бахмут йўналишидаги 28та ҳужумини қайтарганини хабар қилмоқда. краина жанубида – Запорожье вилоятидаги Работин ва Новопрокоповка ҳудудларида жанглар давом этмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, Украина Қуролли Кучларининг Купянский, Лиманский ва Запорожье йўналишларидаги олтита, шунингдек, Донбассдаги Клешчеевка ва Белогоровка ҳудудларидаги ҳужумини қайтарганини маълум қилди.

Ҳарбий ҳаракатлар шароитида урушаётган томонларнинг маълумотларини мустақил манбалардан тасдиқлаш имкони йўқлигини эслатиб қўймоқчиман.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG