Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:48

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:20 2.12.2023

Путин ҳарбий хизматчилари сонини 170 минг кишига оширмоқчи

Россия президенти Владимир Путин Россия қуролли кучларидаги ҳарбий хизматчиларнинг максимал сонини 170 минг кишига ошириш тўғрисидаги фармонни имзолаган.

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Ҳужжатга кўра, эндиликда қуролли кучларнинг мунтазам сони 1 миллион 320 минг нафар ҳарбий хизматчи этиб белгиланди.

“Қуролли кучлар сонининг оширилиши махсус ҳарбий операция ва НАТОнинг давомли кенгайиши ортидан кучайган таҳдидлар билан боғлиқ”, — деди Россия мудофаа вазирлиги банотида.

Вазирлик, шунингдек, ҳарбий хизматчилар сонининг кўпайиши контракт бўйича ходимларни жалб қилиш билан боғлиқлигини, ҳарбийлар муддатли ҳарбий хизматни сезиларли даражада ошириш ёки сафарбарликнинг янги тўлқинини ўтказишни режалаштирмаганлигини айтмоқда.

Россиянинг собиқ президенти, ҳозирда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев жума куни 2023 йилнинг 1 январидан 1 декабрига қадар Россия армиясига шартнома бўйича 452 мингдан ортиқ киши жалб қилинганини айтди.

Айни пайтда Россияда ҳарбий ёшдаги эркакларни кўчада, метрода, савдо марказларида ушлаб, куч билан сафарбарликка жалб қилинаётгани ҳақида хабарлар олинмоқда.

Октябр ойидан бери Россия бўйлаб Россия паспортини олган меҳнат муҳожирларига қарши рейдлар ўтказилмоқда.

Улардан баъзилари ёрдам сўраб ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилишган, лекин бу чақирув устидан судга шикоятлар натижа бермаган. Рейдлар сони мисли кўрилмаган даражада кўп экани, уруш бошланганидан бери Россияда бунақа кўламда ҳарбий чақирув бўйича кузатилмаганини айтишмоқда ҳуқуқ фаоллари.

19:08 28.11.2023

Ўтган бир йил давомида 57 минг россиялик қочқин АҚШга кириб келган

2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 30 сентябргача Россиядан 57 мингдан ортиқ қочқин АҚШ чегарасини кесиб ўтди. Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан бир ярим баробар ва 2021 йилга нисбатан тўрт баробар кўпдир. Бу ҳақда АҚШ чегара агентлиги хабар берди.

Америка чегара агентлиги россияликларнинг АҚШга энг кўп келишини 2022 йилнинг ноябр ва декабр ойларида қайд этган.

Росстат маълумотларига кўра, 2022 йилда Россияни 24 миллиондан ортиқ киши тарк этган. Бу 2021 йилга нисбатан қарийб уч миллионга кўпдир. Статистик маълумотларга русларнинг туризм ва бизнесдан доимий яшаш жойини ўзгартиришгача қамраб олади.

Россияликлар Қўшма Штатлардан бошпана сўрашининг асосий сабаблари орасида Россияда давом этаётган сафарбарлик, сиёсий сабабларга кўра таъқиблар ва ҳукуматнинг Украинага нисбатан сиёсати билан келишмовчилини кўрсатган.

19:05 28.11.2023

Россия суди ақшлик журналистнинг ҳибс муддатини узайтирди

Россия суди Wall Street Journal мухбири Эван Гершковични ҳибсда сақлаш муддатини икки ойга, 2024 йил 30 январга қадар узайтирди, деди суд матбуот хизмати 28 ноябр, сешанба куни.

Гершкович 29 март куни Уралнинг Екатеринбург шаҳрида жосусликда айбланиб, 20 йилгача қамоқ жазоси билан ҳибсга олинган эди. Мухбир бу айбловларни рад этиб келмоқда.

Гершкович русларнинг урушга ва Вагнер ПМCга муносабати ҳақида ёзган.

Wall Street Journal ва АҚШ раҳбарияти журналистнинг айбсизлигини эълон қилиб, уни зудлик билан озод қилишга чақириб келмоқда.

19:04 28.11.2023

Кремл минтақа раҳбарларига урушда ўлган рус аскарларига таъзия билдиришни тақиқлади

“Медиазона” нашри муҳаррири Дмитрий Трешчанин маълумотича, Кремл минтақа раҳбарларига урушда ўлган рус аскарларига некролог ва таъзияномалар билдиришни тақиқлаган, чунки бу маълумот журналистларга фронтда ўлаётганлар ҳисобини олиб боришга кўмак бериб келган.

- ЗСУ Бош штаби русларнинг урушдаги бугунгача бўлган талафотини 222 минг кишига баҳоламоқда. Бизнингча, биз бераётган сводкадагидан ўлганлар сони камида 2 баробар кўп. Бу дегани 50 мингдан зиёд, аммо 70 минг кишига етмайди. Акс ҳолда биз буни қабристонлар ва бошқа белгилар асосида билган бўлардик. Россияда одамнинг урушда ўлганини эълон қилиш мумкин, лекин ўлганларнинг умумий сонини айтиш тақиқланган, деди Дмитрий Трешчанин.

Медиазона ва ББC рус хизмати журналистлари аниқлашича, Россиянинг Украинага кенг кўламли тажовузи бошланганидан бери камида 37 052 рус ҳарбий хизматчиси фронтда ҳалок бўлган, улардан 4 401 нафари сафарбар қилинган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG