Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:38

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:41 3.12.2023

Германия Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этди

Мамлакат ҳукумати сайтида маълум қилинишича, ҳарбий ёрдам шатакчи машиналар, юк автомобиллари, микроавтобуслар ва вездеходлар, дронларни аниқлаш тизимлари, 3840 та артиллерия снаряди, снайпер милтиқлари ва бошқа жиҳозларни ўз ичига олади.

Айни чоғда немисларнинг Украинага ёрдами борасида жанжал чиқиши мумкин: 1 декабр куни The Telegraph нашри қўлига тушган махфий ҳужжатларга таяниб, Берлин Украинага кўмаклашиш мақсадида тузилган Европа тинчлик фондига тўлайдиган бадали миқдорини камайтиришга уринмоқда.

Айтилишича, Германия ҳукумати Киевга аллақачон “миллардлаб долларлик ҳарбий ёрдам” етказиб бергани бадал миқдорларини белгилашда ҳисобга олинмаганидан норози бўляпти.

17:40 3.12.2023

Украина Мудофаа вазири: Россия босқинига қарши кураш режа бўйича кетмоқда

Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров Россия босқинига қарши кураши режа бўйича кетаётганини айтиб, Украина яхши тайёрланган рус армияси устидан тезда ғалаба қозонишини кутиш соддалик, деган танқидларга жавоб қайтарди.

«Бизга ҳужум қилишгани, русларнинг уларга жавоб қайтара олмаслигимизни ўйлашгани аслида лақмалик. Муаммо шундаки, биз режа бўйича ҳаракат қиляпмиз. Фақат уларни ўлдириш орқали, чекинишга мажбур қиламиз, чунки улар бизнинг ҳудудимизда», дейди Украина мудофаа вазири Рустем Умеров.

Умеров мамлакати глобал уруш олиб бораётганини ва Россиянинг Киев курашни давом эттирмайди деб ўйлаши лақмалик бўлишини айтди.

АПга берган интервьюсида Умеров Украинани ҳимоя қилишни «Худо берган ҳуқуқ» деб атади.

Миллати қрим татар бўлган Умеровнинг мудофаа вазири лавозимга тайинланиши коррупция билан боғлиқ можаролар ортидан содир бўлди. Мудофаа вазирлигининг бир неча амалдорлари ишдан бўшатилди.

Украина президенти Владимир Зеленский собиқ тадбиркор Рустам Умеровни қурол етказиб бериш ва хусусий сектордаги тажрибаси учун танлаганини билдирган.

18:26 2.12.2023

Ғарб давлатлари саҳналаридан ҳайдалган Гергиев "Большой театр"га раҳбар бўлди

Россиянинг Украинага урушни қўллаб-қувватлагани учун Ғарб давлатларида концертлари бекор қилинган россиялик дирижёр Валерий Гергиев Москванинг Большой театри директори этиб тайинланди.

Бу тайинлаш 70 ёшли Гергиевга Россиянинг иккита нуфузли опера ва балет театрини бошқариш ҳуқуқини беради, чунки у 1996 йилдан бери Санкт-Петербургдаги Мариинский театрига ҳам раҳбарлик қилиб келади.

Ўнлаб йиллар давомида жаҳоннинг энг йирик классик саҳналарида чиқиш қилган Гергиев 2022 йилнинг февралида уруш бошланганидан кейин Ғарбда исталмаган шахсга айланди. Уни концертлари бекор қилинди, Мюнхен филармонияси оркестрининг бош дирижёрлигидан ҳам бўшатилди.

Гергиев Большой театрга 10 йил раҳбарлик қилган Владимир Урин ўрнини эгаллади.

Ҳукумат эълонида айтилишича, Урин ўз лавозимидан озод этилишини сўраган, бироқ у ҳеч қандай сабаб кўрсатмаган.

Урин 2022 йил февралида ҳарбий амалиётларни тўхтатиш, Украинадан қўшинларни олиб чиқиш ва музокараларни тўхтатишга чақирувчи очиқ хатни имзолаган 17 та таниқли маданият арбобларидан бири эди.

18:23 2.12.2023

Козондаги суд Алсу Курмашевага нисбатан қамоққа олиш муддатини икки ойга узайтирди

Россия суди россиялик америкалик журналист Алсу Курмашевага нисбатан қамоққа олиш муддатини икки ойга узайтирди.

У “хорижий агент” сифатида рўйхатдан ўтмаганликда айбланмоқда.

Қозон суди Курмашевани ҳибсда сақлаш муддатини 5 февралгача узайтирди.

Курмашева АҚШ Конгресси томонидан молиялаштириладиган ва Россия томонидан чет эл агенти деб эълон қилинган Озод Европа/Озодлик Радиосининг Прагадаги журналисти.

"Ўртача оғирликдаги жиноятда айбланаётган шахсни ҳибсда ушлаб туриш мумкин эмас. Бу ҳолатда, биз суд эҳтиёт чорасини танлашда нохолислик қилмоқда, деб ҳисоблаймиз. Чунки бу зўравонликсиз жиноятдир. Ҳеч бўлмаганда, Олий суднинг позициясига кўра, бундай жиноятда айбланаётганлар ҳибсда сақланмаслиги керак", дейди Курмашеванинг адвокати Рим Сабиров.

АҚШ ва Россия паспортига эга Курмашева 20 май куни оилавий сабаб фавқулодда Россияга кирган.

У 2 июн куни қайтиш рейсини кутаётган вақтда ҳибсга олинган ва паспортлари мусодара қилинган эди.

Курмашева 2022 йил бошида Украина можароси бошланганидан бери ҳибсга олинган иккинчи америкалик журналистдир.

Март ойида The Wall Street Journal мухбири Эван Гершкович жосусликда айбланиб ҳибсга олинган эди. АҚШ президенти Жо Байден, Гершкович ва газета унинг жосус эканлигини инкор этган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG