Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:28

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:07 10.12.2023

Украина совет давридан қолган ёдгорликларини олиб ташлашни давом эттирмоқда

Украина рус қўшинлари бостириб кирганидан кейин Совет даврига оид барча ёдгорликлардан воз кечиш ҳаракатларини икки карра оширди.

Кеча Киевда фуқаролар уруши давридаги совет дала қўмондони Николай Шорснинг ҳайкали демонтаж қилинди.

“Бу бизнинг юртимиз, биз ёшларимизни тарбиялашимиз керак, улар тарихимизни билиши керак. Ҳайкални олиб ташлаб, тўғри иш қилишяпти. Шорс коммунизмга ишонгандир, лекин буларнинг барчаси утопия эди. Афсуски, кўп одамлар ҳалок бўлди. Бу даҳшатли", дейди шаҳар турғуни Зоя Кобилиукова.

Киев шаҳар кенгаши аъзоси Леонид Еметс Рейтерс агентлигига ҳайкал музейга кўчирилишини айтди:

“Украина большевиклар тузумининг мафкуравий давомчиларига қарши курашаётган пайтда, мамлакатимиз пойтахтида бундай рамз ва ёдгорликларга жой йўқ".

2014 йилда Украинада россияпараст президент ағдарилгандан кейин бошланган декоммунизация кампанияси доирасида минглаб кўча ва аҳоли пунктларининг номи ҳам ўзгартирилди.

15:54 10.12.2023

Рустем Умеров: АҚШ билан музокаралар самарали бўлди

Украина мудофаа вазири Рустем Умеров Украина делегациясининг АҚШдаги музокаралари натижалари ҳақида гапирди.

Украина президенти девони раҳбари Андрей Эрмак, Олий Рада раҳбари Руслан Стефанчук ва Украина мудофаа вазири Рустем Умеров АҚШ сафаридан қайтди.

"Натижаларимиздан мамнунман. Биз кўплаб стратегик муҳим учрашув ва келишувларни ўтказдик, Мудофаа вазирлиги билан ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Улар бизга нима беради? Улар қурол-яроғ ва ҳарбий техникани Америка компаниялари билан биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳаракатини тезлаштиради. Асосий эътибор ҳаво ҳужумидан мудофаа, ўқ-дорилар, таъмирлаш, реставрация қилиш ва қўшма корхоналар яратишга қаратилди. Икки компания билан 2024-йил учун қисқа муддатли режалар аллақачон имзоланган”, — деди Рустем Умеров Украина миллий телемарафони эфирида.

Умеровнинг айтишича, 6 декабр куни АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин билан бўлиб ўтган учрашувда улар “2024-йилга мўлжалланган режалар, тез орада ўтказиладиган маблағ, қурол ва ҳарбий техника”ни муҳокама қилган.

15:31 10.12.2023

Россия Украинанинг ўқ-дорилар омборига ҳужум қилганини иддао қилмоқда, Украина Россия бункерига зарба берганини даъво қилди

Россия шанба куни ўз кучлари Украина объектларига, жумладан ўқ-дорилар омборига ҳужум қилганини маълум қилган, Украина эса қуролли кучлари Россиянинг кўплаб нишонларига, шу жумладан бункерга зарба берганини даъво қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги брифингда Россия кучлари Украина шарқидаги Донецк, Лиман ва Купянск ва бошқа йўналишларда Украинанинг кўплаб ҳужумларини қайтарганини, Украина ўқ-дорилар омборига ҳужум қилганини ҳамда уларнинг зирҳли машиналари ва артиллерия тизимларини йўқ қилганини маълум қилди.

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, шунингдек, Украина томонидан кўплаб учувчисиз учоқларни тутиб олди, деди вазирлик.

Шу куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби сўнгги 24 соат ичида Украина шарқидаги Бахмутда ва бошқа йўналишларда Украина ва Россия кучлари ўртасида кўплаб жанглар бўлиб ўтганини маълум қилди. Унда Украина армиясининг ракета бўлинмалари Россиянинг кўплаб нишонларига, шу жумладан бункерга зарбалар бергани даъво қилинган. Улар, шунингдек, Россия ракеталарини тутиб олганликларини айтишмоқда.

15:32 9.12.2023

Киевда Қизил Армия қўмондони Николай Шорс ҳайкали демонтаж қилинмоқда

Киев коммунал хизматлари шаҳар марказидаги Николай Шорс ҳайкалини демонтаж қилишга киришди.

Энди ёдгорлик Украина Давлат авиация музейида сақланади.

Совет ташвиқотининг рамзи сифатида қабул қилинган Шорс ҳайкалини бузиш кампанияси ўн йил олдин бошланган эди. 2017 йилда ҳайкал пойдеворида “Жаллод”, “Декоммунизация”, “Мени демонтаж қилинг” деган ёзувлар пайдо бўлганди.

Шорс Қизил Армия дивизияси қўмондони сифатида 1919 йилда Украина Халқ Республикаси армиясига қарши жангларда ҳалок бўлган.

Отлиқ ҳайкал ўрнида 1872-1926 йилларда украиналик тадбиркор ва филантроп Алексей Бобринский ҳайкали бўлган.

Дивизия қўмондони ҳайкалини ўрнатиш ташаббуси Иосиф Сталиндан чиққани айтилади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG