Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:51

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

09:56 16.12.2023

"Жабҳада ҳар куни саксонта тўқнашув"

Украина кучлари Бош штаби Россиянинг Донецк вилоятидаги Авдеевка, Маринка ва Бахмут яқинида ҳамда фронтнинг бошқа қисмларида ўнлаб тўқнашувлар бўлгани ҳақида хабар бермоқда. Украина томонига кўра, Россиянинг барча ҳужумлари қайтарилган.

Украина ҳарбийлари Херсон вилоятидаги Днепрнинг чап қирғоғида кузда ўзлари яратган плацдармни ушлаб турибди.

Украина кучларининг ҳужум амалиётлари ҳақида хабарлар йўқ, ташаббус катта йўқотишларга қарамай ҳужумни давом эттираётган рус қўшинларига тегишлилиги айтиляпти.

09:55 16.12.2023

Қримга дрон зарбалари

Қрим ва Херсон вилоятининг босиб олинган қисмига оммавий зарбалари берилгани ҳақда "Крим. Реалии" хабар бермоқда. Нашрга кўра, дронлар Геническ ва Қримнинг шимолий қисмига ҳужум қилган.

Маҳаллий аҳолининг “Крим. Реалии”га айтишича, Черноморское ва Межводни ўртасидаги ҳудудда Россия ҳаво мудофааси ишламоқда.

Симферопол ва Жанкой туманларида ҳам портлашлар қайд этилган. Россиянинг “Жанкой” назорат-ўтказиш пункти ёпилган.

Россия расмийлари фақат Севастопол ва Геническ ҳудудида ҳаво мудофааси ҳаракатга келгани ҳақида хабар беришди.

09:49 16.12.2023

Киев ЕИга қўшилиш бўйича музокараларга ҳозирланмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Eвропа Иттифоқи етакчилари Венгриянинг қатъий қаршилигига қарамай, Украина ва Молдовани иттифоққа қабул қилиш бўйича музокараларни бошлаш қарорини олқишлади

"Бу ЕИ учун ҳам Украина учун ҳам катта ғалаба”, - деди Зеленский.

Украина ҳукумати келаси ҳафта Европа Иттифоқига қўшилиш учун кейинги қадамларни тайёрлаш бўйича Европа комиссияси билан музокараларни бошлайди.

Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишелнинг Брюсселдаги саммитда эълон қилган қарори Украинага Ғарб ёрдами сусайиб бораётган ва Россия билан урушнинг охири кўринмаётган бир пайтда Киев учун жуда зарур бўлган маънавий дастак бўлди, .

Украина Россиянинг 2022 йил февралда кенг кўламли босқини бошлаганидан бир неча кун ўтиб, Европа Иттифоқига қўшилиш истагини эълон қилди.

Музокараларни бошлаш учун ЕИ мезонларига муовфиқ қонунчилик ислоҳотларини амалга оширди.

Бироқ Украинанинг ЕИга интилиши Венгрия ва унинг раҳбари Орбаннинг қаттиқ қаршилигига дуч келди.

Ёвропа Иттифоқи дипломатлари ва расмийларининг айтишича, Орбан бошқа етакчилар Украина бўйича овоз беришини билиб, хонани тарк этишга рози бўлган.

Украина президенти Владимир Зеленский бу қарорни олқишлаб, ижтимоий тармоқларда “тарихни озодлик учун курашдан чарчамаганлар яратади”, деб ёзди.

Европа Кенгаши президенти Шарл Мишелнинг айтишича, Европа кенгаши Молдова билан ҳам аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қарор қилган.

ЕИ етакчилари 15 декабр куни Брюсселда муҳим саммитнинг иккинчи кунида йиғилишди, унда Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларни бошлаш учун муваффақиятга эришилди, бироқ Киев учун муҳим 50 миллиард евролик ёрдам пакети Венгрия томонидан блокланди.

Украина Европа Иттифоқи январ ойида 50 миллиард евро ажратишни маъқуллашига умид қилмоқда.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи саммитида Венгрия тўсқинлик қилганига қарамай Киевга 50 миллиард евро ажратиш бўйича “принципиал қарор” қабул қилинганини билдирди. Вазирлик баёнотида айтилишича, 2024 йилнинг январида “қонуний процедуралар” якунланиши кутилмоқда, бу эса молиялаштиришни “иложи бор қадар тезроқ” олиш имконини беради.

Голландия бош вазири Марк Рютте ҳали вақт борлигини ва Украина яқин бир неча ҳафта ичида пулсиз қолмаслигини айтди. “Ишончим комилки, биз келаси йил бошида бу масалада аниқ тўхтамга келамиз”, - деди Рютте.

Европа Кенгаши президенти Шарл Мишелнинг айтишича, ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг 12-чи пакетини ҳам маъқуллади.


19:29 13.12.2023

Зеленский Вашингтонда. Киевда ракета ҳужумидан 53 одам жабрланди

Украина президент Владимир Зеленский Вашингтонда АҚШ раҳбарияти билан ҳарбий ёрдам масаласини мухокама қилар экан, Киев бу ҳафтадаги иккинчи ракета ҳужумига тутилди. Чоршанбага ўтар кечаси Россиянинг ракета ҳужумида, Киев расмийларига кўра, камида элликдан ортиқ киши жароҳатланган.

Аҳоли уйлари ва болалар касалхонаси ҳужумлардан зиён кўрган.

Турар-жой биноларининг деразалари синган, ўнлаб машиналар вайрон бўлган, турли жойларда ёнғинлар келиб чиққан.

"Портлаш тўлқини урилганда, деразам ойнаси чил-парчил бўлди Мана қаранг. Ҳамма нарса квартирага учиб кетди, ҳамма нарса вайрон бўлди", дейди киевлик Мария.

Украина расмийлари мамлакат ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари пойтахтга қаратилган барча 10 та баллистик ракетани уриб туширганини айтмоқда.

Украина миллий полициясининг билдиришича, ракета қолдиқларининг тушиши оқибатида Киведа Днепр дарёси бўйидаги тўртта туманида 35 та бино зарар кўрган, 53 киши, жумладан, олти бола яраланган, 18 киши касалхонага ётқизилган.

Ракета қолдиқларидан бири Киевнинг Днепровский туманидаги болалар шифохонаси яқинига тушган, шифохона деразалари ва кириш эшиклари синган, бироқ қурбонлар йўқ, деди Киев мери Виталий Кличко.

"Қурбонлар йўқ, лекин шуни таъкидламоқчиманки, булар баллистик ракеталар эди. Бу ракеталар соатига 8 минг километр тезликда уча олади", деди Кличко.

Украина пойтахти душанба кунидан бери иккинчи бор ракета ҳужумига тутилди. Икки кун аввалги беллистик ракеталар ҳужумда тўрт киши жароҳатланган эди.

Сешанба куни АҚШ президенти Жо Байден Зеленский билан учрашар экан Вашингтон Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам бермаса, бу Путин учун “Рождество совғаси” бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Украина президенти Владимир Зеленский Fox News телеканалига берган интервюсида ўз халқига Россия ҳужумларидан ҳимояланиш учун молиявий ёрдам бериш масаласи “молиявий” эмас, “маънавий” масала эканини айтди.

Зеленский Украинани Россия билан урушда қўллаб-қувватлаш учун рдам сўраб Вашингтонга борди, бироқ у асосий республикачи қонун чиқарувчиларнинг қаршилигига дуч келди. Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон Байденнинг Украинага 61, 4 миллиард доллар бериш ҳақидаги илтимосини қўллаб-қувватлашга рози бўлмади.

Украина президенти Владимир Зеленский сешанба куни АҚШ президенти Жо Байден билан Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Украинанинг босиб олинган ҳудудларини бой беришига қараб туриши “ақлдан озиш” эканлигини айтди.

Байден келажакда Украинани НАТОда кўришни кутаётганини айтди, аммо "Ҳозир биз улар урушда ғалаба қозонишларига ишонч ҳосил қилишимиз керак", деди у.

"Биз Украина урушда ғалаба қозонганини кўришни истаймиз ва аввал айтганимдек, ғалаба Украина мустаҳкам мустақил давлат эканлигини ва бугун ўзини ва кейинги тажовузлардан ҳимоя қила олишини англатади", деди Байден.

"Путин учун энг яхши совға"?

Жо Байден Владимир Зеленскийга, агар АҚШ Конгресси аъзолари Киевга қўшимча ёрдам пакетини тасдиқлашдан бош тортса, бу Россия президенти Владимир Путинга “энг яхши Рождество совғаси” бўлишини айтди. "Биз сиз томонда қоламиз", деб таъкидлади Байден Зеленскийга.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, Конгресс Украина учун қўшимча молиялаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилишни маъқуллаши керак. Зеленский Байденга Украина қўшинлари "ҳар куни ғалаба қозониш қобилиятини намойиш этаётганини" таъкидлади, гарчи баъзи танқидчилар бу секин кечаётганини айтишчада.

Байден Украина президенти Владимир Зеленскийга мамлакатининг Россия босқинига қарши курашидан умидини узмасликни айтди.

Сешанба куни эрталаб Байден АҚШ Конгресси таътилга чиқишидан олдин қўшимча ёрдамни молиялаштиришга чақирди ва Украина учун алоҳида ҳарбий ёрдам сифатида 200 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.

Зеленский Байденга мамлакати ёрдамга камроқ қарам бўлиб бораётганини айтди ва АҚШнинг ҳаво мудофаасини кучайтиришдаги ёрдами учун миннатдорчилик билдирди ва Киев Москвага қарши урушда ғалаба қозониш учун етарли даражада кучли эканини қўшимча қилди.

АҚШнинг миллиардлаб долларлик қуроллари, инсонпарварлик ёрдами ва разведка маълумотлари Россиянинг Украинани супуриб ташлашга бўлган дастлабки уринишини тўхтата олди. Аммо Киев бу йил катта қарши ҳужумда Россия мудофаа чизиғини ёриб ўта олмади ва Россия ҳозир шарқда ҳужумга ўтмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG