Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:52

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:15 24.12.2023

Ригада бир шахс ББC Рус Хизмати зиёфати ўтаётган барга машқ гранатасини улоқтирди

“Новая газета Европа”нинг воқеа гувоҳига таяниб ёзишича, соат 23:00 га келиб барда журналистлардан бошқа мижозлар деярли қолмаган. Шу пайт бир киши муассаса эшигини очиб, залда турганларнинг оёқлари остига РГД-5 ўқув гранатасини улоқтирган. Унинг портлаши бир неча кишининг қулоғи том битган, нашрга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

Эркак қора БМW машинасида қочиб кетган, журналистлар машинанинг давлат рақамини ёзиб олишга муваффақ бўлган. ББC ходимлари ҳужум уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

Москва бюроси ва нашр ходимлари Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан кейин Россияни тарк этишга мажбур бўлган эди.

16:13 24.12.2023

Чехия ватанига қайтишни хоҳловчи украиналик қочқинларга молиявий ёрдам беради

Чехия ҳукумати Россиянинг тўлақонли босқини бошланганидан сўнг ўз юртидан қочиб келган, аммо эндиликда ватанларига қайтиш истагида бўлган Украина фуқароларига молиявий ёрдам кўрсатади. Мамлакат президенти Пётр Павел тегишли қонунга имзо чекди.

Ҳукумат тўлов миқдорини белгилаганича йўқ, лекин шуниси аниқки, ушбу тўловни олиш ҳуқуқидан фақат бир марта фойдаланиш мумкин бўлади. Ёрдам пули олган украиналиклар кейинчалик Чехияга қайтишларига рухсат этилади, аммо бунинг учун тўловнинг ярмини қайтаришлари керак бўлади.

Қонун асосламасида уруш яқин орада якунланиши эҳтимоли пастлиги сабабли украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш дастури 2025 йил 31 мартга қадар узайтирилиши қайд этилган.

Халқаро миграция ташкилоти (IOM) сўровига кўра, Чехияда бўлиб турган украиналик қочқинларнинг 10 фоизи тез орада ватанига қайтишни режаламоқда, 66 фоизи эса қачондир қайтишга умид қилади. Айни чоғда 75 фоиз қочқин Чехиядан бошқа мамлакатга кўчиб ўтиш нияти йўқлигини билдирган.

19:37 23.12.2023

Киевда яна бир совет ёдгорлиги демонтаж қилинди

Киевдаги Мариинский боғида “1918 йил январ қуролли қўзғолони” иштирокчиларига ўрнатилган ёдгорлик демонтаж қилинди, деб хабар бермоқда Киев шаҳар давлат маъмурияти матбуот хизмати.

19:34 23.12.2023

Навальнийнинг қаердалиги 17 кундан бери номаълум

Ўтган йил ўрталаридан бери қамоқда сақланаётган Путиннинг ашаддий танқидчиси Алексей Навалний 17 кундан бери қаерда эканлиги номаълум.

Россиялик мухолифатчининг матбуот котиби Кира Ярмишнинг айтишича, Навалний Владимир вилоятидаги колониядан номаълум жойга олиб кетилган, унинг жамоаси йўқолганлиги ҳақида қўшимча маълумот сўраб Россиянинг 200 га яқин тергов ҳибсхонасига сўров юборган, лекин уни топа олмади:

"Адвокатлар уни охирги марта 6 декабрда кўришган. Ўшандан бери биз унинг қаердалигини билмаймиз. Ҳозир эса унга нима бўлаётганини билмаймиз. Биз уни бир колониядан бошқасига кўчиришмоқда, деб ўйлаймиз. Лекин бизда бу борада ҳеч қандай расмий ҳужжат йўқ”.

Шу йилнинг август ойида Навальний биринчи иш бўйича берилган 11,5 йилга қўшимча равишда 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Унинг ғойиб бўлиши президентлик сайловлари кампанияси бошланишига тўғри келди, унда Владимир Путин жума куни яна олти йиллик муддатга сайланишини тасдиқлади.

Вазиятга Кремлдан ҳеч қандай изоҳ берилмади.

47 ёшли Навалний Россия мухолифатидаги энг таниқли шахс ҳисобланади. У бир неча йиллар давомида Путин ва ҳукмрон элитани “фирибгарлар ва ўғрилар” тўдаси деб атаган, Ютубда миллионлаб марта кўрилган видеоларда улар қилмишлари ҳақида лавҳалар ҳозирлаган.

У Сибирда заҳарли восита билан ўлдиришга уринишдан кейин Германияда даволанган, лекин 2021 йилда Германиядан Россияга ўз ихтиёри билан қайтиб келганида, ҳибсга олинган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG